realme GT 2 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

realme GT 2 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

realme GT 2 Pro смартфони тўртинчи январь куни тақдим этилади. Қурилманинг тўлиқ техник жиҳатлари TENAA сертификатлаш жараёнида маълум бўлди. 

Смартфоннинг RMX3300 ҳамда RMX3301 модель рақамли версиялари бўлади. 

Қурилманинг корпус қалинлиги 8.2 миллиметр, оғирлиги эса 199 граммни ташкил қилади. Смартфон 6.7 дюймли QHD+ AMOLED дисплейи ҳамда Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлади.

TENAA маълум қилишича, GT 2 Pro қурилмаси 8/12ГБ тезкор хотира, 128/256/512ГБ доимий хотирага эга бўлган турлари мавжуд. 

Аввалроқ AnTuTu, GeekBench бенчмарклари қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. Шунингдек, қурилманинг 1ТБ хотирага эга бўлган тури ҳам сотувга чиқиши хабар қилинган эди. 

Смартфонда умумий тўртта: 32МП селфи камера, 50МП асосий камера, 50МП ультракенг камера, 2МП макро камера мавжуд. 

Ҳозирча смартфоннинг аккумулятор сиғими ҳамда қуввланиш тезлиги ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Бироқ смарфон 125 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда. 

TENAA, шунингдек, realme GT 2 Pro экраности бармоқ изи сканерига эга бўлишини тасдиқлади. 

Смартфоннинг янги рендерларида GT 2 Pro қурилмаси Master Edition'га ўхшаб кетиши маълум бўлди. Бу эса, ўз навбатида, аввалги рендерларни нотўғри бўлиб чиққанини кўрсатмоқда. 

ЎҚИНГ: realme 9 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!