realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme'нинг 2021 йилги флагмани компаниянинг Snapdragon 888 платформасида ишловчи илк қурилмаси ҳисобланади. Смартфон юқори тоифа техник жиҳатларга тўла ва айни дамда кишини беэътибор қолдирмайдиган нархда сотилади.

ЎҚИНГ: realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Қарши олинг: realme GT 5G. Смартфон Qualcomm'нинг энг сўнгги флагман чипида ишлайди, бироқ бу — девайснинг кўплаб мақтовга арзирли жиҳатларидан бири холос. Қурилма Samsung'нинг намуна олиш частотаси 360Hz бўлган 120Hz AMOLED экрани билан жиҳозланган. Бундан ташқари, бир жуфт Dolby карнай, 65 ваттда тезкор қувватланиш имконияти ҳам бор. Смартфонга 65 ваттлик SuperDart зарядчиги қўшиб берилади.

Ушбу смартфоннинг орқа корпусига realme учта камера ва олд томонга битта селфи камера қўйишга қарор қилган. Асосий орқа камера 64МП Sony IMX682 камераси бўлиб, унга 8МП ультракенг ва 2МП макрообективлар шерик қилинган. Олд камера резолюцияси эса 16МПга тенг.

realme GT 5G'ни «флагман қотили» деб аташ мумкин. Ушбу мақомга лойиқ бўлиш учун смартфонда ҳамма нарса бор — флагманча экран, флагманча унумдорлик, флагман камера, флагман аккумулятор/қувватланиш ва «қотилона» нарх.

realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.5х73.3х8.4 мм, 186г; шишадан ишланган олд ва орқа панель, пластик ром.

> Дисплей: 6.43" Super AMOLED, 120Hz, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680; Adreno 660.

> Хотира: 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 12ГБ RAM; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, realme UI 2.0.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.73", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.3, 16мм, 119˚, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 16 МП, f/2.5, 26 мм (кенг), 1/3.0", 1.0µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 65 ватт тезкор қувватланиш, 35 дақиқада 100% (рекламага кўра).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; 3.5 мм аудио жек.

> Нархи: 430 доллардан бошланади.

Ҳеч қайси флагман қотили мукаммал эмас. realme GT ҳам бундан мустасно эмас. Юқори тоифа ўрта синф смартфони бўлгани учун қаҳрамонимиз чанг/сувдан ҳимояга эга эмас, зум камераси йўқ. Ваҳоланки, қурилма нархини инобатга олсак, буларга кўз юмса бўлади.

Қадоқ таркиби
realme GT 5G одатдагидан каттароқ, (сариқ эмас) қора қадоқда сотилади. Қадоқ ичидан 65 ваттлик SuperDart қувватлагич, 6.5А номиналли USBC кабели, шаффоф силикон ғилофи ва қўлланмалар ўрин олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!