Realme GT илк «жонли» суратларда: Snapdragon 888 чипи, 160 Гц экран ва 125 ваттлик батареяли суперфлагман!

  •   DiMaX
  •  902
  •  16.02.2021 12:31

Realme GT илк «жонли» суратларда: Snapdragon 888 чипи, 160 Гц экран ва 125 ваттлик батареяли суперфлагман!

OPPO корпорациясининг арзончи суббренди яқинда бор-йўғи 185 долларга «бели бақувват» 5G-смартфон – Realme V11 5G моделини чиқарган эди. Ушбу компания ўзининг навбатдаги флагман телефонини Realme Race номи остида тайёрлаётгани ҳам маълум.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

Сўнгги хабарларга кўра, мазкур смартфон бозорга Realme GT номи остида чиқади ва бунда унинг юксак самарадорлигига, қувватланиш тезкорлигига аҳамият берилган. Зеро, у ҳозирги энг кучли Android-процессор – Snapdragon 888 чипсети базасида ишлайди; 5000 мА/соатлик аккумулятори эса 125 ваттлик тезкор заряд олади.

Компания мазкур флагманини хитойча Янги йил тантаналаридан кейин намойиш этмоқчи. Ҳозирча эса унинг TENAA регуляторида сертификациядан ўтганида маълумотлар базасига жойланган расми мавжуд:

Realme GT моделининг текис (четлари қайрилмаган) экрани диагоналига 6,8 дюймлик ўлчамга эга. Тасвир аниқлиги 3200х1400 пикселлик дисплейда кадр янгиланиш частотаси 160 герцгача боради.

Realme ушбу смартфонини геймерларга мўлжалламоқда ва ўта самарадор бўлган – LPDDR5 тоифали, 12 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлайди. Realme GT бош камерасида асосий датчик 64 мегапикселлик бўлса, иккита қўшимча сенсорининг ҳар бири 13 мегапикселлик аниқликка эга.

ЎҚИНГ: Смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш эта оласиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.