realme GT Master'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT Master'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Вақти-вақти билан компаниялар смартфонларнинг номлаш амалиёти билан бизни чинакамига ҳайратда қолдиришади. Pro, Max каби сўзлар деярли ўз маъносини йўқотган бўлса, Plus биринчи навбатда смартфон ўлчамидаги фарқни билдиради. Бугун шундай ноодатий номга эга бўлган realme GT Master смартфони билан танишамиз.

ЎҚИНГ: realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Фото: GSMArena

Ушбу смартфонни realme GT Explorer Master билан адаштириб юбормаслик зарур. GT Explorer Master смартфони GT Master'нинг “акаси“ бўлиб, юқорироқ техник кўрсаткичларга эга.

realme GT Master смартфонига 350 евро тўлаб, 120Hz Super AMOLED дисплейи, 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 778G чипи ҳамда 65W SuperDart қувватлаш технологиясига эга бўласиз.

Смартфон камераси ҳақида сўз борар экан, қурилмага 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ҳамда 32МП селфи камера ўрнатилган. Камера техник жиҳатларидан, ушбу қурилма realme GT 5G смартфонига ўхшаб кетади.

realme GT Master'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.2х73.5х8.0мм, 174г, пластик ром.

> Дисплей: 6.43 дюймли Super AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1000 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 409ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm Snapdragon 778G 5G (6 nm): Саккиз ядроли (1x2.4 GHz Kryo 670 Prime & 3x2.2 GHz Kryo 670 Gold & 4x1.9 GHz Kryo 670 Silver); Adreno 642L.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, realme UI 2.0.

> Камера: Асосий камера: 64МП /1.8, 25мм, 1/2“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 16мм, 119˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32МП, f/2.5, 26мм (кенг), 1/2.74“, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,300 мАс; 65 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 100% 33 дақиқада (рекламага кўра).

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик) NFC, 3.5мм аудио жек.

Барча realme GT сериясидаги смартфонларда стерео карнай бўла туриб, ушбу GT Master смартфонига стерео карнай ўрнатилмаган. Шунингдек, смартфоннинг роми ҳам пластикдан ишланган.

Қадоқ таркиби

realme GT Master қора қутида сотилади. Қутидан смартфон билан бирга 65 ваттлик қувватлаш адапери, USB-C кабели ҳамда кулранг силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!