realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

realme компания GT Neo моделини шу йилнинг март ойида тақдим этган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай компания томонидан GT Neo2 смартфони эълон қилинди.

ЎҚИНГ: realme 8s 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги смартфонни аввалги авлод GT Neo билан таққосласак, унга нисбатан кучлироқ чип ҳамда каттароқ сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Фото: GSMArena

Шунингдек, смартфоннинг дисплей ҳажми ҳам катталашган. GT Neo2 смартфони 6.62 дюймли дисплей билан жиҳозланган бўлиб, уни Gorilla Glass шишаси ҳимоялаб туради. Смартфоннинг базавий тезкор хотираси ҳам 8ГБ гача ошган ҳамда уни энди 65 ваттда тезкор қувватлаш мумкин.

realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 162.9х75.8х9.0мм, 200г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқали панель палстик, пластик ром.

> Дисплей: 6 6.62 дюймли AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1300 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 398ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 нм): Саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ, USB-C 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, realme UI 2.0.

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, 1/1.73“, 0.8µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.3, 16мм, 119˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, 26мм (кенг), 1/3.09“, 1.0µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, gyro-EIS.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 65 ватт қувватлаш технологияси 100% 36 дақиқада (рекламага кўра).

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

Смартфоннинг камерлари ўзгармаган. Улар GT Neo моделидан олинган. Бироқ ушбу камераларнинг сифати чакки эмас. Янгилик сифатида смартфонга флагман даражадаги Snapdragon 870 чипи ўрнатилган. Аввалги GT Neo эса Dimensity 1200 чипи билан жиҳозланган эди. Бу ўзгаришлар смартфон нархига ҳам етарлича таъсир ўтказган.

Қадоқ таркиби

Қурилма катта қора қутида сотилади. Унда смартфон учун керакли бўлган барча аксессуарлар ўрин олган.

Фото: GSMArena

Жумладан, 65 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, матовий ғилоф смартфон билан бирга қадоқ таркибидан ўрин олган.

ЎҚИНГ: realme 8i'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз