realme GT Neo3 смартфони тақдим этилди

realme GT Neo3 смартфони тақдим этилди

realme кеча ўзининг GT Neo3 ва унинг 150W UltraDart қувватлаш технологиясига эга версиясини тақдим этди. Иккила модель ҳам Dimensity 8100 чипи ҳамда 50МП асосий камерага эга. 

Смартфонга FHD+ резолюциядаги 120 гертсда ишловчи 6.7 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, у HDR10+ имкониятини қўллаб-қувватлайди. Қурилмага ўрнатилган 5 нанометрлик Dimensity 8100 чипи 8/12ГБ LPDDR5 тезкор хотира ҳамда 128/256ГБ UFS 3.1 хотира билан интеграллаша олади. 

GT Neo3 моделига асосий камера сифатида OIS функциясига эга бўлган Sony компаниясининг 50 мегапикселли IMX766 сенсори ўрнатилган. Асосий камерага қўшимча 8МП ультракенг ва 2МП макро камералар ҳам ўрнатилган. Гаджет Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. 

realme GT Neo3 смартфони 80 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, тўлиқ қувватланиш учун қурилма 32 дақиқа вақт сарфлайди. Қурилма қодоғидаги 80 ваттлик қувватлаш адаптери SVOOC стандартини қўллаб-қувватлайди ва кичик кучланишда қувватланувчи эски realme смартфонларига мос келади. 

Қизиғи шундаки, янги смартфоннинг 150 ватт UltraDart қувватлаш технологиясига эга бўлган версияси ҳам тақдим этилди. Унга 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, 50% қувватланиш учун қурилма 5 дақиқа вақт сарфлайди. Ушбу натижага эришиш учун realme зарядланиш оқимини оширувчи махсус технологиядан фойдаланди. 

Компания заряд олаётганда аккумулятор ҳарорати 43°C дан паст бўлишини таъминлайдиган махсус ҳароратни бошқариш алгоритми ишлаб чиқди. realme смартфоннинг литюм аккумулятори 1000 та тўлиқ зарядлаш тциклидан сўнг ўз сиғимининг 80 фоизини сақлаб қолишини таъкидламоқда. 

Қурилма Black, Silverstone silver ва Le Mans blue рангларда тақдим этилди унинг нархи қуйидагича: 

6/128ГБ - 314 доллар

8/128ГБ - 360 доллар

12/256ГБ - 408 доллар 

150 ватт қувватлаш технологияси эга моделнинг нархи эса қуйидагича: 

8/256ГБ - 408 доллар

12/256ГБ - 440 доллар 

ЎҚИНГ: Redmi 10C смартфони тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!