realme GT Neo3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT Neo3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme таклиф қилаётган GT Neo сериядаги смартфонлар арзон нарх эвазига яхши техник кўрсаткичларни тақдим этади. Ўтган йилги GT Neo2 шубҳасиз энг ажойиб смартфонлардан эди. Чунки қурилма юқори сифатли дисплей, юқори унумдорликни тақдим этувчи чип, тезкор қувватлаш технологияси ва катта ҳажмли аккумулятор билан жиҳозланганди. 

Бу йилги GT Neo3 моделининг нархи бироз ошди, бироқ у флагманларда бўлган айрим хусусиятларга эга. Янги моделдаги энг катта ўзгариш деб қувватлаш технологиясини айтиш мумкин. Смартфон энди 80 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ва 150 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга версияларда сотувга чиқди. 150 ватт билан қурилма 5 дақиқада 50% зарядланиши мумкин. 

Фото: GSMArena 

Шунингдек, смартфонга Sony компаниясининг юқори сифатли IMX766 50МП сенсори асосий камера сифатида ўрнатилди. Ушбу сенсорни realme GT2 ва GT2 Pro каби флагманларда ҳам учратиш мумкин. Сенсор оптик стабилизация билан жиҳозланган. 

realme GT Neo3'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 163.3х75.6х8.2мм, 188г; олд шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша, пластик ром. 

> Дисплей: 6.70 дюймли AMOLED, 120 гертс, HDR10+, 1080х2412 пиксел резолюция, 20.1:9 форма фактори, 394ppi зичлик. 

> Чипсет: MediaTek Dimensity 8100 (5 nm): Саккиз ядроли (4x2.85 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G610 MC6.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, realme UI 3.0. 

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.9, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.3, 15мм, 120˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16 МП, f/2.5, 26мм (кенг), 1/3.09“, 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 5,000мАс; 80 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 100% - 32 дақиқада (оддий версия), 150 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 50% - 5 дақиқада (150 ватт версия). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик). 

Смартфондаги 6.7 дюймли AMOLED дисплейи 120 гертс янгиланиш частотаси ва HDR10+ имкониятларини қўллаб-қувватлайди. realme, шунингдек, дисплей янгиланиш частотасини бошқариб турувчи махсус дисплей процессорини ишлаб чиқди. У энергияни тежашга ёрдам беради. 

Фото: GSMArena 

Такомиллашган дисплей ва камера билан бир қаторда GT Neo3 юқори унумдорликка эга бўлган Dimensity 8100 чипи билан жиҳозланган. Ушбу чип Neo2 моделидаги эски Snapdragon 870'га қараганда юқори унумдорликни тақдим этади. Айтганча, realme GT Neo3 смартфони Dimensity 8100 чипига эга бўлган илк смартфон бўлди. Чипнинг унумдорлик даражасини барқарор ушлаб қолиш учун компания смартфон ичига катта совутиш тизимини киритди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон нисбатан каттароқ қутида келади. Унинг ичида 150 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф бўлади. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: vivo X80 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!