realme GT Noe 3T смартфони тақдим этилди

realme GT Noe 3T смартфони тақдим этилди

realme ўзининг GT сериясида GT Neo 3T моделини тақдим этди. Янги смартфон кўп жиҳатдан одатий GT Neo3 моделига ўхшаб кетади. Фарқли томони унга Snapdragon 870 чипи ва 64МП асосий камера ўрнатилган.

Қурилма 120 гертс янгиланиш частотасида ишловчи FHD+ резолюциядаги бироз кичрайган 6.62 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Смартфон, шунингдек, сариқ ёки оқ ранглардаги пойга байроғидан илҳомланган дизайнни ҳамда анъанавий қора рангни тақдим этади. 

Орқа панелдан 64МП асосий, 8МП ультракенг ва 2МП сатҳ камера ўрин олган. Snapdragon 870 чипи эса 8ГБ тезкор, 128/256ГБ доимий хотира билан бирлашган. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. 

Аккумулятор сиғими ва қуввлаш технологияси бўйича янги смартфон Neo3 модели билан бир хил, яъни унга 80 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Смартфоннинг нархи қуйидагича: 

8/128ГБ - 470 доллар

8/256ГБ - 510 доллар 

Шунингдек, GT Neo3 модели энди Хитойдан ташқари бошқа давлатларда ҳам сотила бошлади. Унинг нархи эса қуйидагича: 

8/256ГБ (80 ваттли версия) - 650 доллар

12/256ГБ (150 ваттли версия) 750 доллар 

ЎҚИНГ: Poco ўзининг янги смартфонини тақдим этди