realme GT2 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT2 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme GT2 серияси ўтган йили Хитой бозори учун тақдим этилган эди. Ушбу серия 2021 йилнинг март ойида сотувга чиққан realme GT 5G моделининг янги авлоди ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

GT2 ва GT2 Pro моделлари энди халқаро бозорга ҳам сотувга чиқди. Икки қурилма realme томонидан ишлаб чиқарилган энг премиум турдаги смартфонлардир. 

Фото: GSMArena 

Ҳақиқатдан ҳам, агар уларнинг техник кўрсаткичларини аввалги GT 5G модели билан таққослайдиган бўлсак, анча яхши томонга ўзгариш бўлганини кўришимиз мумкин. 

Мисол учун, GT2 Pro модели 1-120Hz адаптив частотада ишловчи LTPO2 AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Шунингдек, унинг аккумулятор сиғими 5,000 мАс га ошган. 

realme GT2 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 163.2х74.7х8.2мм, 189г; Олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель пластик/полимер, алюминий ром. 

> Дисплей: 6.70 дюймли LTPO2 AMOLED, 120Hz, HDR10+, 1400 нит ёрқинлик (максимал), 1140х3216 пиксел резолюция, 25.39:9 форма фактори, 509ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, realme UI 3.0. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µм, кўп йўналишли PDAF, OIS; Ультракенг камера: 50МП, f/2.2, 15мм, 150˚; Микроскоп камера: 3 МП, f/3.3, АФ, 40х яқинлаштириш. 

> Селфи камера: 32МП, f/2.4, 26мм (кенг), 1/2.74“, 0.8µм. 

> Видео ёзув:  Асосий камера: 8К, 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/240 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 65 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 33 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC. 

Ўзгаришлар камера техник кўрсаткичларида ҳам давом этади. Sony компаниясининг 50МП сенсори қурилмага асосий камера сифатида ўрнатилган. Samsung'нинг 50МП сенсори эса ультракенг камера сифатида ўрнатилган. Афсуски, қурилмада телефото камера мавжуд эмас. Унинг ўрни 40х яқинлаштириш объектига эга бўлган 3МП микроскоп камера билан тўлдирилган. 

Фото: GSMArena 

Наото Фукусаwа исмли дизайнер realme GT Master моделини орқа панел дизайнини ишлаб чиққан эди. GT2 Pro'нинг дизайни ҳам ушбу дизайнер томонидан яратилган. Орқа панель шиша билан эмас, балки қоғозга ўхшаш полимер материал билан қопланган. Маълумотларга кўра, ушбу ечим ҳавога 35.5% камроқ зарарли газлар чиқаради. 

realme ҳақ, GT2 Pro модели компания тарихидаги энг премиум тоифадаги смартфон ҳисобланади. Қурилма Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган бўлиб, у бошқа компанияларнинг 1000 долларлик смартфонлари каби юқори унумдорликни тақдим этади. 

Қадоқ таркиби 

realme GT2 Pro катта чиройли қутида сотилади. Компаниянинг таъкидлашича, смартфоннинг орқа панели биологик полимер материалдан ишлангани учун бир миллион дона GT2 Pro ишлаб чиқариш бу 3.5 миллион пластик бутилкалар ишлаб чиқаришга тўғри келади. 

Фото: GSMArena 

Қурилма қутисидан смартфон билан бирга 65 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва кулранг силикон ғилоф ўрин олган. 

ЎҚИНГ: ZTE nubia Red Magic 7'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!