Realme ҳам ўзининг экраности камерали смартфонини кўрсатди

  •   DiMaX
  •  570
  •  23.09.2020 15:55

Realme ҳам ўзининг экраности камерали смартфонини кўрсатди

Хабарингиз борки, яқинда ZTE экраности камерали илк тижорий смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этган. Лекин унинг ҳали сотувга чиқмасиданоқ тарқалган «жонли» суратлари ҳафсалани пир қилган эди. Куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Махфий камерали иккинчи смартфонни умуман кутилмаган компания тақдим этди! (+видео)

Энди бўлса Realme бренди ҳам шундай технологияга эга смартфон тайёрлаганига ишора қилди. Компания вице-президенти ва глобал маркетинг бўйича президенти Сюй Ци (Xu Qi) бугун Weibo тармоғида битта сурат улашди.

Унда экранининг юқори қисмида олд камера учун бирор тирқиш ёки кемтиги бўлмаган смартфон акс эттирилган. Сюй Ци суратга қўшимча тарзда ёзишича, у бугун Realme тадқиқотлар ва ишланмалар бўлимига борган ҳамда у ерда қизиқ бир янги гаджетни кўрган.

Мазкур фотосурат компаниянинг экраности камерали смартфон тақдим этишга тайёргарлик кўраётганини билдиради. Тўғри, бу смартфон камераси корпуснинг ичидан чиқадиган механизмга жойланган бўлиши ҳам мумкин, лекин бунақа телефонлар икки йилдан бери чиқиб келмоқда. Realme эса фойдаланувчиларни қизиқтириш учун бунақа эски технологияли смартфон чиқариши даргумон.

Айтиш керакки, Xiaomi компанияси ҳатто ZTE’дан ҳам аввал экраности камера (ёки яширин камера) қўлланувчи смартфонини «жонли» видеода кўрсатган эди. Компаниянинг ўзи тақдим этган реклама видеосидан ташқари, кейинчалик хитойлик бир техноблогер шу технологияга эга смартфонни ўзи «жонли» тарзда, маркетинг безакларисиз видеога олиб эълон қилган. Унинг қўлида «Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг махсус версиясини кўрамиз.

ЎҚИНГ: Realme ўйинбоп, атиги 116 доллардан бошланувчи Narzo 20, Narzo 20A ва Narzo 20 Pro смартфонларини чиқарди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!