Realme ҳатто смартфон ғилофидан ҳам арзон қулоқчин тақдим этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  846
  •  19.08.2020 13:39

Realme ҳатто смартфон ғилофидан ҳам арзон қулоқчин тақдим этди (+видео)

Ҳозирда аксарият смартфонларда 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқиш йўқ, бунақа қулоқчинларнинг янги моделлари ҳам тобора камайиб бораётир. Apple ҳамда Samsung эса янги смартфонлари жамланмасидан ҳам қулоқчинни олиб ташлашяпти.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал Samsung хасисликни бошлади: Galaxy Note 20 қадоғидан муҳим аксессуарни олиб қолишяпти!

Realme эса шунақа наушник чиқаришда давом этаётган кам сонли смартфонсозлардан биридир. Мазкур ишлаб чиқарувчи куни кеча Realme Buds Classic русумли симли қулоқчинни намойиш қилди. Унинг учун атиги 5 долларга тенг нарх белгиланган; яъни у ўртача смартфон ғилофидан ҳам арзон.

Realme Buds Classic қулоқчинида диаметри 14,2 миллиметрлик драйверлар қўлланган. Улар юқори сифатли композит материалдан ишланган бўлиб, овоз янгратишда чуқурроқ бас ва тоза вокални таъминлаш учун нанозаррачалар қўлланган.

Янги қулоқчин симида масофадан бошқариш учун пульт билан таъминланган. Унга қўнғироқларга жавоб бериш ва мусиқани бошқариш учун битта тугмача ҳамда HD-микрофон ўрнатилган. Realme Buds Classic симлари чалкашиб кетмаслиги учун тасмача шаклидаги сариқ органайзерга ҳам эга.

Realme Buds Classic қулоқчини Ҳиндистонда 24 августдан бошлаб, оқ ва қора корпусларда сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.