Realme иккита янги турдаги гаджетининг тақдимот кунини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  335
  •  15.05.2020 15:40

Realme иккита янги турдаги гаджетининг тақдимот кунини эълон қилди

Oppo корпорацияси айнан Xiaomi’нинг Redmi туркумидаги маҳсулотлари билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган эди. Realme Band смарт-браслети ва яна «Хитойча Apple»нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини ва бошқа ҳар хил қурилмаларни тайёрлаб, баъзиларини намойиш этиб улгурган.

ЎҚИНГ: Realme авжига чиқяпти: бирданига саккизта янги гаджет!

Мазкур компания 25 май куни Blade Runner («Тиғ узра югурувчи») кодли номи остидаги смартфони, повербанк ва буткул симсиз қулоқчин тақдим этаётгани маълум. Realme India ижрочи директори Мадҳав Шет (Madhav Sheth) эса боягина Twitter орқали янги расмий постерни эълон қилди.

Демак, кўпдан бери кутилаётган Realme TV смарт-телевизорлари ҳамда Realme Watch русумли «ақлли соат»ни ҳам компания 25 май куни бўлиб ўтадиган онлайн конференцияда тақдим этмоқчи.

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, Realme TV туркумига дисплейининг ўлчами турлича бўлган бир нечта «ақлли» телевизор киради. Улар бир хилда Android TV операцион тизими ва Mstar T16 процессорига, қадоқданоқ ўрнатилган Netflix сервисига, шунингдек, ёқимли нархга эга.

ЎҚИНГ: Нафақат Google ва Netflix, балки Apple ҳам Ўзбекистонда солиқ тўлаяпти!

Realme Watch’га келсак, бир неча хил рангдаги, IP68 стандартига кўра ҳимояланган корпусга эга. Расмларда унинг ўнг томонида моддий тугмачага кўзимиз тушади, яъни – унинг юзасини экран тўлиқ эгаллаган. IPS-дисплей диагоналига 1.4 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 320х320 пикселлик экани айтилмоқда.

Мадҳав Шет яқиндагина бренднинг биринчи смарт-соатини таққан ҳолдаги суратини эълон қилган:

Realme Watch компаниянинг ўз операцион тизими бошқаруви остида ишлашини айтишмоқда. Унинг 140 мА/соатлик батареяси 7 кунгача автономликни таъминлайди. Мазкур гаджет смартфонларга Bluetooth 5.0 интерфейси орқали боғланади. Смартвоч спортнинг 15 хил турини кузатиб бориш функцияси, пульсометр ҳамда қоннинг кислород билан тўйинганлигини аниқловчи датчик билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!