Realme ўн миллионлик довонни забт этди!

Realme ўн миллионлик довонни забт этди!

Realme компанияси ўзининг илк смартфонини ўтган йилнинг май ойида тақдим этганди. Ўтган вақт давомида ишлаб чиқарувчи 10 хил моделдаги смартфонларни тақдим қилди.

Натижада 14 ой ичида компания дунё бўйлаб 10 миллиондан зиёд смартфон сотишга эришди.

Realme продала 10 млн смартфонов

Oppo қаноти остидан чиққач, компания Realme 1, ундан сўнг эса Realme 2 ва Realme 2 Pro моделларини тақдим этди. Realme 3 ва Realme 3 Pro эса ажойиб нарх ва сифат мувофиқлиги билан жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллади.

Аввалроқ, 8 августда Realme компанияси 64 мегапикселли смартфонни намойиш қилиши ҳақида айтиб ўтган эдик.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 рекорд даражада арзонлашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.