Realme Narzo 30 тақдим этилди: хусусиятлари, нархи ва видеоси

  •   DiMaX
  •  2136
  •  18.05.2021 17:07

Realme Narzo 30 тақдим этилди: хусусиятлари, нархи ва видеоси

Oppo корпорациясининг суббренди куни кеча тўрт хил янги гаджетининг намойиш кунини ва суратларини эълон қилган эди. Булар – Realme Buds Wireless 2 ҳамда Realme Buds Wireless 2 Neo симсиз қулоқчинлари, Realme Watch 2 Pro ақлли соати ҳамда Realme Pocket номли Bluetooth-колонкадир.

ЎҚИНГ: Битта қувватда 12 кун ишлай олувчи Realme Watch 2 тақдим этилди

Бироқ улардан ҳам олдин Realme компанияси Малайзияда янги – Narzo 30 смартфонини намойиш қилди. Ушбу туркумнинг олдинги вакиллари – Narzo 30A ҳамда Narzo 30 Pro 5G моделлари 24 февралда тақдим этилган.

Шундай қилиб, Realme Narzo 30 моделини 6.5 дюймлик IPS-экран билан жиҳозлашган. Унинг тасвир узатиши FHD+ форматида, кадр янгиланиши 90 герцлик бўлиб, корпус олд юзасининг 90.5% қисмини дисплей банд этган. Бармоқ изи сканери корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Realme Narzo 30 экранининг туйнугига 16 мегапикселлик селфи сенсори жойланган. Учталик бош камерада асосий модул 48 МПлик бўлса, унга яна ҳар бири 2 МПлик оқ-қора объективли сенсор ҳамда макросъёмка датчиги ҳамроҳлик қилади.

o бу телефонини саккиз ядроли MediaTek Helio G95 процессор ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлаган. Смартфоннинг доимий хотираси 128 ГБлик, лекин уни microSD-карта ёрдамида янада кенгайтириш мумкин. Дарвоқе, Realme Narzo 30 смартфонида хотира картаси ва иккита SIM-карта учун алоҳида-алоҳида уячалар ажратилган.

ЎҚИНГ: realme танлов эълон қилди: иштирок этинг ва 10,000 АҚШ долларигача пул мукофотига эга бўлинг!

Realme Narzo 30 аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик, уни USB-C порти орқали 30 ватттлик тезкор зарядласа бўлади. Смартфоннинг корпусида стандарт қулоқчин тирқиши, Wi-Fi 802.11 ac, Bluetooth 5.0 ҳамда NFC-модул мавжуд.

Realme Narzo 30 савдоси Малайзияда 20 май куни бошланади. Дастлаб уни арзонлаштирилган – 169 АҚШ долларига тенг нархда сотишади, кейин эса асл нархига қайтади – тахминан 192 доллар.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон – атиги 153 долларлик 5G-смартфон намойиш этилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!