Realme смартфондан бошқа гаджетлар бозорида ҳам Xiaomi’га ҳамла қиляпти!

  •   DiMaX
  •  508
  •  09.10.2019 14:37

Realme смартфондан бошқа гаджетлар бозорида ҳам Xiaomi’га ҳамла қиляпти!

«Хитойча Apple»нинг Redmi бренди маҳаллий бозордан ташқари, Ҳиндистонда ҳам смартфон сотишда етакчи эканини биламиз. Аммо унинг ҳамюрти бўлган яна бир хитойлик компания Samsung’дан ўзиб кетиб, энди Xiaomi’га ҳам чанг солмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium ҳам «дамини олаверсин»: SD855+ чипли энг арзон флагман рекордларга бой! (+видео)

Oppo компаниясининг суббренди бўлган Realme нафақат мобил телефонлар, балки «ақлли» телевизорлар бозорида ҳам Xiaomi билан рақобатлашмоқчи. 91mobiles нашрининг хабарига кўра, у яқин бир неча ой ичида Realme TV русумли арзон телевизорини тақдим этади. Улар «Хитойча Apple»нинг Redmi TV девайслари билан рақобатлашади.

Мазкур гаджет биринчи бўлиб Ҳиндистон бозорига чиқарилади, бу ерда арзон моделлар жуда харидоргир. Realme TV туркумидаги биринчи телевизор шу йилнинг декабрида чиқиши айтиляпти, аммо унинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Realme TV’ларнинг Ҳиндистондан ташқарида ҳам сотилиши ҳақида гап-сўз йўқ. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телевизорларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфон, компьютер ва бошқа электротехника жиҳозлари импортини чеклашлари мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!