Realme смартфонларидан қайсилари ва қачон Android 11’гача янгиланади? (йўл харитаси)

  •   DiMaX
  •  316
  •  25.09.2020 11:28

Realme смартфонларидан қайсилари ва қачон Android 11’гача янгиланади? (йўл харитаси)

Oppo компаниясининг арзончи суббренди шу ҳафтанинг бошида атиги 116 доллардан бошланувчи ўйинбоп смартфонларини чиқарган эди. Realme Narzo 20, Narzo 20A ҳамда Narzo 20 Pro русумли қурилмалар билан бирга, ўшанда Android 11 операцион тизим талқини базасидаги, яп-янги Realme UI 2.0 график қобиғи билан тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Realme ҳам ўзининг экраности камерали смартфонини кўрсатди

Энди эса Realme ушбу график қобиққа асосланган прошивканинг ўз смартфонларига тарқатилиши бўйича биринчи тўлқиннинг йўл харитасини эълон қилди. Унга кўра, компаниянинг 22 хил ақлли телефони Android 11 базасидаги Realme UI 2.0 апдейтини олади:

Демак, Realme смартфонларига янги прошивка тарқатилиши қуйидаги график асосида амалга оширилади:

2020 йил сентябрь:

  1. Realme X50 Pro 5G

2020 йил ноябрь:

  1. Realme 7 Pro
  2. Realme Narzo 20

2020 йил декабрь:

  1. Realme 6 Pro
  2. Realme 7
  3. Realme Narzo 20 Pro
  4. Realme X2 Pro

2020 йил январь:

  1. Realme X3
  2. Realme X3 SuperZoom
  3. Realme X2
  4. Realme 6
  5. Realme C12
  6. Realme C15

2020 йил февраль:

  1. Realme 6i
  2. Realme Narzo 10

2020 йил март:

  1. Realme C3
  2. Realme Narzo 10A

2020 йил иккинчи квартал:

  1. Realme X
  2. Realme XT
  3. Realme 3 Pro
  4. Realme 5 Pro
  5. Realme Narzo 20A

Айтиш керакки, смартфоннинг ҳудудига боғлиқ ҳолда, унга прошивка мазкур графикда кўрсатилган муддатдан сал кечикиб келиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Realme яна бир арзон смартфон чиқарди: 90Hz экран, 6/128GB хотира ва 5000 mAh батареяли!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.