realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  3601
  •  20.07.2020 09:02

realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

Ўзбекистон бозорига realme брендининг барча турдаги смартфонлари тақдим этилган: realme 6i’дан бошлаб realme 6 Pro’гача бўлган барча моделлар, шунингдек ҳамёнбоп realme C3 ҳам. Булар ҳақиқий супер смартфонлар, уларнинг ҳар бири ўз супер кучига эга.

ЎҚИНГ: «Samsung, четроқ сурил, Xiaomi, сен нарироққа ўт!» – realme ҳам «бели бақувват» арзон смартфон чиқаряпти

Арзон ва содда ишланган realme C3 модели 5000 мА/соатлик супер сиғимдор батареяга эга, бу қурилма қувватни тежаш имкониятлари билан смартфонингизни охирги марта қачон қувватлаганингизни унутишга имкон беради! Унинг диагоналига 6,5 дюймлик экранида матн ўқиш, фильм томоша қилиш ёки видеоўйинлар ўйнаш жараёнларида HD+ дисплей сифати сизга унутилмас таассурот ва қулайлик беради. Смартфон 2,0 гигагерцгача частотада ишлайдиган MediaTek Helio G70 процессори билан жиҳозланган. Бу қурилманинг тез ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.

realme 6-сериясининг кенжа вакили – realme 6i модели ўйинларнинг супер қаҳрамонидир. Смартфон MediaTek Helio G80 махсус ўйин процессори билан жиҳозланган. 2,0 гигагерц частотасида ишловчи 8 ядроли процессор олдинги авлодига қараганда 35% га яхши ядроли ишлашга ва 17% яхши кўп ядроли ишлашга имкон беради. 1000 мегагерцлик Mali G52 график чипи унинг 25% кучли ишлашини таъминлайди. Натижада юқори сифатли тасвирлар пайдо бўлишига ёрдам беради.

Смартфон кенг бурчакли оптикаси билан 48 МПлик, сунъик идрокли квадрокамера ва эксклюзив AI Beauty алгоритмига эга 16 МПлик селфи-камера билан жиҳозланган. У юзларни онгли равишда аниқлай олади ва гўзаллик эффектларини созлаши мумкин.

realme 6 – бу биринчи навбатда ТикТок’нинг супер қаҳрамони! Экрани 6,5 дюймлик смартфон сизни 64 мегапикселлик тўртбурчакли камера, кенг бурчакли, 16 мегапикселлик олд камераси билан хурсанд қилади ва UIS видеоларини барқарорлаштириш функсиясига эга. Умуман олганда, расмга олиш учун керак бўлган ҳамма нарса мавжуд. Батареянинг тугаб қолишидан ҳавотир олманг: қурилма тезкор 30 Вт қувватлагич билан жиҳозланган ва атиги бир соат ичида 100% қувват олади. Ва ҳар доим энг қизиқарли нарсаларни тасвирга муҳрлаш учун вақтингиз бўлади: телефонингизни очиш жараёнида бармоқ изи сканери билан қулфини очиш атиги 0,29 сония вақтни олади!

Мобил ўйинларнинг мухлислари ҳам realme 6’ни қадрлашади. Қурилма юқори иш қобилиятига эга олти ядроли MediaTek Helio G90Т ўйин процессори билан жиҳозланган.

Илгари фақат юқори даражадаги телефон моделларигина 90 герцлик экран билан мақтанишлари мумкин эди. Эндиликда ўртача нарх сегментидаги смартфон – realme 6 ҳам бу афзалликка эга бўлди.

Ва ниҳоят супер қаҳрамон – realme 6 Pro модели Qualcomm Snapdragon 720G мобил платформасидаги дунёдаги биринчи смартфондир. Pro-версияли бу телефон стандарт realme 6’дан бироз каттароқ: экран ўлчами 6,6 дюйм. Смартфоннинг 64 мегапикселлик, сунъий онгли квадрокамераси 20 карралик гибрид зум ва ультра кенг бурчакли оптика билан жиҳозланган. Қурилма, шунингдек, зарбага бардошли Corning Gorilla Glass шишаси билан ҳимояланган экрани, чайқалишдан муҳофаза ва 30 ваттлик тезкор қувват олиш имкониятига эга бўлди.

Юқоридаги смартфонларнинг барчаси Android 10 асосида яратилган realme UI график интерфейсига эга, у ёш фойдаланувчиларнинг хоҳиш ва истакларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

realme смартфонларини шаҳар бўйлаб 20 июлдан онлайн харид қилинг!

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!