Realme суперфлагмани 120 герцлик Samsung OLED-экранига эга ва 125 ваттлик тезкор қувватланади!

  •   DiMaX
  •  845
  •  14.08.2020 11:32

Realme суперфлагмани 120 герцлик Samsung OLED-экранига эга ва 125 ваттлик тезкор қувватланади!

«Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллигига бағишлаб Xiaomi Mi 10 Ultra (ёки – Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) суперфлагманини тақдим этган. Бундан ташқари, арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (ёки Redmi K30 Ultra) ҳам оммага кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

 Xiaomi компаниясининг Redmi бренди билан рақобатлашиш учун ташкил этилган Realme бренди ҳам бўш ўтиргани йўқ. Бу компания ҳам ўзининг суперфлагманини тақдимотга тайёрламоқда ва ҳозир унинг суратлари билан жамоатчиликнинг ичини қиздира бошлаган.

Янги смартфоннинг Realme X3 Pro номи остида тақдим этилиши кутилмоқда ва у суперфлагман деса арзигулик хусусиятларга эга. Digital Chat Station никли хитойлик таниқли инсайдернинг ёзишича, компания уни Samsung Display тайёрлаган экран билан таъминламоқда. OLED матрицали дисплейда тасвир янгиланиш частотаси рақобатчи флагманларникидек – 120 герцга тенг.

Realme компанияси яқинда нақ 125 ваттлик UltraDart тезкор қувватлаш технологиясини тақдим этган эди. Энди унинг илк бор Realme X3 Pro моделида қўлланиши кутилмоқда.

Аввалроқ эълон қилинишича, Realme жорий йилнинг 3–5 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган IFA 2020 кўргазмасида қатнашади. Realme X3 Pro суперфлагмани ҳам ўшанда намойиш этилса керак.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.