realme танлов эълон қилди: иштирок этинг ва 10,000 АҚШ долларигача пул мукофотига эга бўлинг!

realme танлов эълон қилди: иштирок этинг ва 10,000 АҚШ долларигача пул мукофотига эга бўлинг!

realme бренди нафақат ўзининг ҳамёнбоп смартфонлари, балким мухлислар билан доимий алоқада бўлиши билан ҳам танилган. Худди шундай, компания иккинчи маротаба халқаро обойлар (экран тасвирлари) танловини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Алоқа операторидан зўр танлов: рақсга тушиб TikTok’ка юкланг ва смартфон, планшет, смарт-соат ютиб олинг!

Бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, дизайнерлар ва дизайн соҳасида таҳсил олувчи талабалар танловда иштирок этиб, куни кеча тақдим қилинган realme 8 5G смартфони учун экран тасвирлари яратишлари ва 10,000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул мукофотига эга бўлишлари ҳамда realme офисларида амалиёт ўташлари мумкин.

Глобал танлов аллақачон очилди. Муддат: 2021 йил 12 июнь. Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

ҚАТНАШИШ

Бутун дунё бўйлаб realme фойдаланувчилари энг яхши дизайнга ўз овозларини беришлари мумкин. Энг кўп овоз тўплаган 200 та иш дизайнерлар, realme'нинг Маҳсулот дизайни бўйича директори Наото Фукусава, кореялик график дизайнери Grafflex, realme Бош ижрочи директори Мадҳав Шетҳ ва бошқалардан иборат комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Ҳайъат аъзолари келиб тушган ишларнинг креативлиги ва уларда «Dare To Leap» шиори атрофидаги бирор ҳикоя сўзланганини таҳлил қилишади. Жами 53 нафар ғолиб ва уларнинг ишлари 2021 йил 12 июль санасида эълон қилинади.

realme бундай танловни иккинчи марта ўтказмоқда. Компания тақдим қилган пресс-релизда кўрсатилишича, биринчи танловга Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд ва Испаниядан бўлган 5,500 нафардан ортиқ қатнашчидан жами 7,500 дан ортиқ иш келиб тушган. Овоз бериш жараёнида эса 138,000 нафардан ортиқ мухлис қатнашган. realme'нинг Маркетинг бўйича бош директори Чейз Сюйнинг таъкидлашича, realme «тренд бошлаб берувчи дизайнларга кучли эътибор қаратувчи ёш бренд»дир, танлов эса инсонларни «атрофни тадқиқ қилиш ва ўзларининг санъаткорлик қобилиятларини намойиш қилиш»га ундайди.

ЎҚИНГ: Илон Маск нақ 100 миллион долларлик танлов эълон қилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.