Realme тез орада 90 герц экранли смартфон чиқаради

Realme тез орада 90 герц экранли смартфон чиқаради

Агар янгиланиш частотаси 90 герц бўлган экранга эга смартфон қидираётган бўлсангиз, олдингизда OnePlus 7 Pro, nubia red magic 3 ва red magic 3s каби танловлар бор. Google ўзининг қўшалоқ Pixel 4 телефонини тақдим қилиши ҳамда OnePlus 7T/7T Pro'ларнинг сотувга чиқарилиши билан эса рўйхат яна кенгаяди. Бундан ташқари, Oppo'дагилар ҳам 90 герц экранли смартфон тақдим қилиниши ҳақида маълум қилди. Демак, юқоридаги рўйхатдаги ишлаб чиқарувчилар қаторига энди Realme'ни ҳам қўшсак бўлади.

Realme'нинг Маҳсулотлар бўйича менежери Уанг Дерек компаниянинг 90Hz дисплейли смартфони ўзини узоқ куттириб қўймаслиги ҳақидаги маълумотни Weibo орқали тасдиқлади. Дерек телефоннинг ҳеч қандай техник жиҳатини ошкор қилмаган бўлса-да, гаджетнинг OnePlus 7'га нисбатан арзонроқ бўлишини ёзган.Бу янги қурилма 6,4 дюймли FHD+ AMOLED дисплейга эга бўлиши тахмин қилинаётган Realme XT Pro бўлиши мумкин.

Яна миш-мишларга кўра, XT Pro Snapdragon 730G процессорида ишлаб, 8ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга бўлади.

Камералар қаторига эса 32 мегапикселли селфи; 64 мегапикселли асосий, 8МП ўта кенг бурчакли, 2МП макро ва 2МП сатҳ камералари киради.

Норасмий маълумотларга кўра, смартфонда, шунингдек, NFC, кейинги авлод экраности бармоқ изи сканери, 4,000 мА/соат сиғимли аккумулятор бўлиб, 30 ваттли тезкор зарядлаш технологияси ҳам қўллаб-қувватланади.

ЎҚИНГ: Realme Q Snapdragon 712'га эга бўлади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!