Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  2238
  •  09.01.2020 16:24

Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

Хитойнинг маҳсулдор Oppo корпорацияга қарашли Realme брендининг ютуқлари таҳсинга лойиқ. Куни кеча у дунёдаги энг арзон 5G-смартфон – Realme X50 5G флагманини тақдим этган эди, яна...

ЎҚИНГ: Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

Мазкур компания энди бош камераси тўртта модулли, нархи эса атиги 130 долларлик Realme 5i смартфонини намойиш қилди. Унинг диагоналига 6,5 дюймлик экрани устига Corning Gorilla Glass 3+ ҳимоя шишаси ётқизилган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида (1600х720 пикселлик) бўлиб, юқори қисмидаги томчисимон кемтигида 8 мегапикселлик олд камера жойланган.

Realme 5i бош камераси эса тўртта сенсорни ўз ичига олади: улардан асосийси – 12 мегапикселлик Sony IMX386 сенсори (f/1,8) ҳисобланади. Битта қўшимча датчик 8 мегапикселлик бўлиб, кенг бурчакли (119 даража; f/2,25) оптика билан қўлланган. Яна ҳар бири 2 мегапикселлик иккита модулдан бири макросъёмка учун, иккинчиси эса – тасвирга олинаётган саҳна чуқурлигини ўлчаш учун қўлланади.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг сўнгги флагмани аллақачон рекорд ўрнатди – бу Xiaomi ёки Samsung эмас!

Ушбу смартфонга Snapdragon 665 процессори ўрнатилган – ушбу чипсет 2,0 гигагерцгача частотали саккизта Kryo 260 ядросини ҳамда Adreno 610 график тезлатгичини ўз ичига олган. Realme 5i тезкор хотираси 4, доимийси эса 64 гигабайтлик, яна microSD учун уяча ҳам бор.

Янги девайс ColorOS 6.1 график қобиғи остидаги Android 9.0 (Pie) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унда Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 5 адаптерлари, GPS/ГЛОНАСС/Beidou приёмниги, FM-тюнер, Micro-USB порти ҳамда стандарт қулоқчин тирқиши мавжуд.

Дактилоскопик сканер орқа панелга ўрнатилган, аккумулятори бақувват – нақ 5000 мА/соатлик. Realme 5i корпуси 165,4х75,6х9,3 миллиметрлик ўлчамга ва 198 граммлик вазнга эга. Компания уни Ҳиндистон бозорида сотишни мўлжаллаган, бошқа мамлакатларда савдога чиқиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Мазкур смартфон тақдимоти сўнгида Realme India ижрочи директори Мадҳав Шет (Madhav Sheth) яна уч хил девайсини кўрсатди. Улардан биринчиси бренднинг илк фитнес-браслети бўлиб, уни Xiaomi Mi Band билан рақобатлашиш учун ишлаб чиқишган:

ЎҚИНГ: Realme смартфондан бошқа гаджетлар бозорида ҳам Xiaomi’га ҳамла қиляпти!

Мадҳав Шет суратда намойиш этган яна бир қурилма – Realme брендининг портатив аккумулятори, яъни повербанк ҳисобланади:

Ва ниҳоят, фирманинг ўз рангларидаги Realme симсиз қулоқчинлари ҳам эътиборга лойиқ:

Таъкидлаш керакки, Oppo компанияси айнан Xiaomi корпорациясининг Redmi туркумидаги маҳсулотлари билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган эди. Унинг фаоллигидан кўриш мумкинки, «Хитойча Apple» чўчиса арзийди...

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!