Realme ва Redmi’ларнинг ҳамёнбоп 5G-смартфонлари кушандасини Samsung тайёрламоқда!

  •   DiMaX
  •  1770
  •  22.12.2020 13:40

Realme ва Redmi’ларнинг ҳамёнбоп 5G-смартфонлари кушандасини Samsung тайёрламоқда!

Galaxy A32 5G русумли янги телефони куни кеча FCC сертификатини олган, ўшанда унинг айрим хусусиятлари ошкор бўлган эди. Samsung куни кеча унинг самарадорлигини оммабоп Geekbench сервисида синаб ҳам кўрган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Бироқ жанубий кореялик техногигантнинг арзон 5G-смартфони буниси ҳам эмас экан: компания Galaxy A22 (ёки Galaxy A22 5G) русумли қурилмасини тайёрлаяпти. Бу – апрелнинг бошида намойиш этилган, квадрокамерали Galaxy A21 смартфонининг давомчисидир.

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, Galaxy A22 бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди ва Кореяда 200 минг вон атрофида нархланади. Бу эса тахминан 180 АҚШ долларига тенг келувчи қийматдир.

Galaxy A22 5G техник хусусиятлари ҳақида аниқ маълумот йўқ; аммо унинг Dimensity 700-сериядаги ёки ҳали чиқмаган Qualcomm 600-сериядаги процессор билан таъминлашса керак.

Бордию шу маълумотлар ўз тасдиғини топса, Samsung’нинг янги девайси, ниҳоят, Realme ҳамда Redmi каби арзончи брендларнинг 5G-смартфонлари билан рақобатга кириша олади. Компания уни 2021 йилнинг иккинчи ярмидан Ҳиндистон, Осиё ва айрим Европа мамлакатлари бозорларига чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларини ижарага олинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!