Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  1571
  •  10.10.2019 14:55

Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

Oppo компаниясининг арзончи бренди – Realme айнан «хитойча Apple»нинг Redmi брендига рақобатчи сифатида ташкил этилган. Ишлаб чиқарувчи кутганидек, у смартфондан бошқа гаджетлар бозорида ҳам Xiaomi’га ҳамла қиляпти!

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium ҳам «дамини олаверсин»: SD855+ чипли энг арзон флагман рекордларга бой! (+видео)

Ушбу компания кейинги ҳафтада тақдим этаётган Realme X2 Pro флагманини Xiaomi’нинг сўнгги моделларидан бири – Redmi Note 8 Pro смартфони «кушандаси» сифатида талқин қилишяпти.

Бугун – 10 октябрь куни Geekbench маълумотлар базасида Realme X2 Pro текшириб кўрилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Snapdragon 855 Plus процессорининг битта ядросини ишлатганида у 3562 балл, барча ядролари иштирокидаги тестда эса 10428 балл олган:

Realme X2 Pro энг юқори версияда 12 гигабайтлик, LPDDR4X турига мнсуб тезкор хотирага ҳамда 256 гигабайтлик UFS 3.0 туридаги ички хотирага эга. Бенчмаркда айни шу илғор флагман самарадорлиги текширилган.

ЎҚИНГ: Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

Айтиш мумкинки, Oppo ушбу смартфони билан Redmi Note 8 Pro моделини маҳв эта олган – унинг Geekbench’даги кўрсаткичлари бирмунча паст:

Realme X2 Pro техник хусусиятлари маълум бўлса-да, ҳозирча унинг нархини билмаймиз. Xiaomi эса яқиндагина энг илғор процессор базасида яна битта, энг арзон флагман намойиш этганки...

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!