Realme X7 ҳамда X7 Pro чиқди: $265 дан бошланувчи, 64 МПлик квадрокамерали 5G-смартфонлар

  •   DiMaX
  •  883
  •  02.09.2020 14:05

Realme X7 ҳамда X7 Pro чиқди: $265 дан бошланувчи, 64 МПлик квадрокамерали 5G-смартфонлар

Xiaomi компаниясининг ўн йиллик юбилейида арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) ҳам тақдим этилган эди. Oppo корпорацияси айнан шу Redmi бренди билан рақобатлашиш учун ташкил этган Realme компанияси ҳам қараб тургани йўқ...

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra кушандаси – Realme X7 Pro ҳам тайёр: тақдимот куни, «жонли» сурат ва хусусиятлари

Realme компанияси кеча – 1 сентябрь куни ўрта нарх тоифасидаги Realme X7 ҳамда Realme X7 Pro смартфонларини намойиш этди. Уларнинг иккаласи ҳам MediaTek процессорларига асосланган: стандарт моделида Dimenisty 800U бўлса, унинг Pro-версиясида флагман – Dimensity 1000+ чипсети қўлланган.

Dimensity 800U дегани – ҳамёнбоп 5G-смартфонларга мўлжалланган янги якка кристалли платформа, бўлиб, оддий Dimensity 800 процессорининг вариантидир. Унинг таркибига 2,4 ГГц частотали иккита Arm Cortex-A76 ҳамда олтита Arm Cortex-A55 ядроси, шунингдек Arm Mali-G57 график тезлатгичи киради.

Стандарт модел – Realme X7 ушбу чипсетдан ташқари Samsung томонидан ишланган AMOLED-экран билан таъминланган. Ўлчами диагоналига 6,4 дюйм бўлган дисплей Full HD форматида тасвир узата олади. Унинг юқори чап бурчагидаги тирқишга 32 мегапикселлик олд камера ўрнатилган. Смартфоннинг бош камераси эса 64 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик модулларни ўз ичига олган. Гаджетнинг аккумулятори 4300 мА/соатлик бўлиб, 65 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

Realme X7 Pro эса ўлчами 6,55 дюймлик, аниқлиги 2400х1080 пикселлик экранга эга; у 120 герцлик частотада янгилана олади ва смартфон олд юзасининг 91,6% қисмини эгаллаган. Мазкур қурилманинг асосий ва олд камералари ҳам худди оддий шеригидаги каби бўлиб, ҳар иккаласида ҳам оптик зум йўқ. Realme X7 Pro аккумуляторининг ток сиғими – 4500 мА/соат, зарядланиш қуввати эса шеригидаги каби – 65 ваттлик.

Стандарт моделнинг вазни 175 граммга тенг, Pro-версия эса сал салмоқли – 184 грамм келади. Realme X7 Pro корпусининг қалинлиги 8,51 мм бўлса, оддий Realme X7 моделида бу кўрсаткич 8,1 миллиметрни ташкил этади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Нархларига келадиган бўлсак, тезкор/доимий хотира ҳажмига қараб қуйидагича:

Realme X7 модели:

6/128 ГБ – $265;

8/128 ГБ – $350.

Realme X7 Pro модели:

6/128 ГБ – $320;

8/128 ГБ – $350;

8/256 ГБ – $470.

Realme ҳар иккала смартфон учун ўз юртида аллақачон аввалдан буюртма ола бошлаган; очиқ савдога эса улар 7 сентябрдан чиқади.

ЎҚИНГ: Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!