realme Х7 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme Х7 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme Х7 Pro 2020 йилнинг сентабр ойида тақдим этилган эди. Бироқ қурилма аввалига фақат Хитой бозорларида мавжуд эди. Йилнинг охирларига бориб, смартфон Таиланд ва Тайван бозорларида ҳам сотила бошлади.

Яқинда realme Х7 Pro Ҳиндистон бозорига ҳам кириб келди ва бундан хулоса қилиш мумкинки, қурилма аста-секинлик билан дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: realme 7 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Х7 Pro'ни ўрта тоифанинг юқори қисмига мансуб бўлган смартфон десак муболаға бўлмайди. Қурилмага юқори даражадаги Mediatek Dimensity 1000+ чипи ўрнатилган бўлиб, чип юқори унумдорлик ва 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Девайсга 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи, 6.55 дюймлик Super AMOLED дисплейи ўрнатилган. Бундан ташқари, девайс 65 ваттлик тезкор зарядланишни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Телефото камераси йўқлиги сабаб смартфонни флагманлар қаторига қўшмаслик мумкин. Бироқ 64MP асосий камера ва ультракенг бурчакли камера, шунингдек, 32MP селфи камерага эга бўлган Х7 Pro флагманлардан қолишмайди.

realme Х7 Pro’нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.8х75.1х8.5 мм, 184г.

> Дисплей: 6.55“ Super AMOLED дисплейи, 120Hz янгиланиш частотаси, 20:9 форма фактори, 402 пиксел/дюйм зичлик.

> Чип: Mediatek MT6889Z Dimensity 1000+ (7 нм): саккиз ядроли (4x2.6 GHz Cortex-A77 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G77 MC9 гарфик Proцессори.

> Хотира: 6/128GB, 8/128GB; UFS 2.1

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, realme UI

> Камера: •64MP асосий камера f/1.8; •8MP ультракенг f/2.3, •2MP макро f/2.4, 2MP f/2.4 сатҳ камера.

> Селфи камера: 32MP f/2.5

> Видео ёзув: •Асосий камера: 4K 30/60 кадр/сек., 1080p 30/60/120 кадр/сек., •Олд камера: 1080p 30/120 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4500 мАс; 65 Вт тезкор қувватланиш имконияти, 100% 35 дақиқада - Хитой/Осиё моделларида, 50 Вт тезкор қувватланиш имконияти Тайван/Европа моделларида .

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC, стерео карнай.

 Қадоқ таркиби

Қурилма қутиси оқ рангда. Қути ичида эса биз билган компонентлар: 65 ваттлик қувватлаш адаптери (баъзи ҳудуд бозорлари учун 50 ватт бўлиши мумкин), USB Type-C кабели ҳамда 3.5 ммлик аудио жек учун адаптерлар бор. Шунингдек, қурилмани ҳимоялаш учун силикон ғилоф ҳам қутидан ўрин олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.