Realme яна бир арзон смартфон чиқарди: 90Hz экран, 6/128GB хотира ва 5000 mAh батареяли!

  •   DiMaX
  •  908
  •  21.09.2020 12:59

Realme яна бир арзон смартфон чиқарди: 90Hz экран, 6/128GB хотира ва 5000 mAh батареяли!

Oppo компаниясининг арзончи суббренди аввалроқ 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга Realme C15 смартфонини чиқарган эди. Кейин компания ундан ҳам арзон яна битта – Realme C12 моделини тақдим этган бўлса, энди мазкур туркумнинг кучлироқ вакилини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил август)

Бугун – 21 сентябрь куни жаҳон бозорига мўлжалланган Realme C17 смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. Уни эртагаёқ Бангладешда сота бошлашади, кейинроқ эса қурилма бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқади. Oppo мазкур смартфони учун 160 евро миқдорида нарх белгилаган.

Realme C17 аппарат таъминоти асосини Snapdragon 460 процессори ташкил этади, уни 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлашган. Смартфонга ўлчами диагоналига 6,5 дюймлик IPS-экран ўрнатишган. Дисплейда кадр янгиланиш частотаси 90 герцга тенг бўлиб, тасвир аниқлиги 720х1600 пикселни ташкил этади, максимал ёрқинлиги эса 600 кд/м2.

Янги смартфоннинг орқа панелида дактилоскопик датчик ҳамда квадрокамера жойлашган, у 13 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик модулларни ўзида жамлаган. Экраннинг тирқишидаги селфи-камера эса 8 МПлик аниқликка эга бўлиб, унда турли бьютификаторларни ўз ичига олувчи портрет режими ҳам мавжуд.

Realme C17 аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатни ташкил этади ва 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. Айни шундай зарядчик смартфоннинг стандарт жамланмасига киритилган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Realme 7i тақдим этилди: 90Hz экран, 8GB «оперативка», Qualcomm чипи (+анбоксинг видеоси)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!