Realme янги «автономлик монстри»ни атиги 108 доллардан сотувга чиқарди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1382
  •  23.01.2021 13:42

Realme янги «автономлик монстри»ни атиги 108 доллардан сотувга чиқарди (+видео)

Ривожланаётган мамлакатларда флагманлардан кўра арзон смартфонлар яхши кетади; Realme ёки Redmi брендларининг бунақа бозорларни забт этишининг сабаби ҳам шу. Бундай жойларда фойдаланувчиларга телефоннинг энг илғор технологияларга эмас, балки кучли батареяга эга бўлиши кўпроқ муҳим.

ЎҚИНГ: OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

OPPO корпорациясининг арзончи суббренди Вьетнамда ўзининг янги арзон смартфони – Realme C20 моделини тақдим этди. Ушбу бозорда мовий ва кул ранг корпусларда таклиф этилаётган қурилманинг нархи 108 АҚШ долларига тўғри келади.

Realme C20 смартфони 6,5 дюймлик IPS-экранга эга, дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 1600х720 пикселлик. Унинг томчисимон кемтигига 5 мегапикселлик селфи-камера сенсори ўрнатилган. Бош камера блоги квадрат шаклда бўлса-да, аслида унда биттагина – 8 мегапикселлик модул ҳамда фоточақноқ мавжуд.

Мазкур девайс MediaTek Helio G35 процессори базасида ишлайди, унга 2 гигабайтлик тезкор хотира йўлдошлик қилади. Смартфоннинг доимий хотираси 32 гигабайтлик ҳажмга эга, яна иккита SIM-карта слотидан ташқари алоҳида microSD-карта учун уяча ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежади?

Realme C20 моделининг афзалликларидан бири – 5000 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, у 10 ваттлик қувват билан зарядланади. Унинг корпусида 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши мавжуд. Смартфонда симсиз интерфейслардан 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n) ҳамда Bluetooth 5, яна FM-радио ҳам бор.

Арзон модел бўлгани учун, Realme C20 смартфонида дактилоскоп ҳамда NFC чипи қўлланмаган. Компания уни Android 10 операцион тизим талқини асосидаги Realme UI график қобиғи билан тақдим этган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?