Realme янги – Dizo бренди остида 17 ва 24 долларлик телефонларини сотувга чиқарди

  •   DiMaX
  •  490
  •  05.07.2021 16:08

Realme янги – Dizo бренди остида 17 ва 24 долларлик телефонларини сотувга чиқарди

Oppo корпорациясининг суббренди сифатида иш бошлаган Realme компанияси ҳозирда дунё бўйича энг тез ўсиб келаётган смартфонсоз ҳисобланади. Яқиндагина у атиги 95 долларлик 5G-смартфонни расман эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Уйингизда ҳатто 5G база станциясидан ҳам кўпроқ нурланиш таратувчи жиҳозлар бор!

Мазкур ишлаб чиқарувчи энди Dizo брендига асос солди ва унинг илк иккита вакили – Dizo Star 300 ҳамда Dizo Star 500 русумли тугмачали телефонларини намойиш қилди.

Dizo Star 300 модели 1,77 дюймлик дисплей ҳамда 2550 мА/соатлик аккумуляторга эга. Dizo Star 500 телефонининг экрани 2,8 дюймлик бўлса, аккумулятори 1900 мА/соатлик. Уларнинг иккаласи ҳам 5 ваттлик усулда қувват олади.

ЎҚИНГ: Атиги 32 долларлик бу тугмачали 4G-телефон Wi-Fi ҳам тарқата олади!

Star 300 орқа панелида тўртбурчак шаклдаги камера блоги жойлашган ва 0,3 мегапикселлик сенсор билан LED-чақноқни ўз ичига олади.

Realme ушбу маҳсулотини Ҳиндистонда 17 АҚШ долларига тенг нархда савдога чиқарган.

ЎҚИНГ: Энг антиқа – биттаям клавиши бўлмаган тугмачали телефон 19 доллардан сотиляпти!

Dizo Star 500 моделининг камераси ҳам хусусиятларига кўра шеригиники билан бир хил, фақат унда камера блоги доира шаклида. Realme уни «Филлар ўлкаси»да 24 долларга тенг нархда таклиф этмоқда.

Ҳар иккала телефон ҳам 2G тармоқларида ишловчи иккита SIM-карта слотига эга. Гаджетлар корпусида 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда microUSB порти, яна 64 гигабайтгача ҳажмли MicroSD-карта уячаси ҳам мавжуд.

Dizo Star 300 ҳамда Dizo Star 500 моделларида Bluetooth модули, будильник, календарь, диктофон, файл менежери, FM-радио ҳамда мусиқий плеер бор. Ҳар иккаласи ҳам 32 мегабайтлик тезкор ва яна шунча ҳажмли ички хотира билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Тугмачали телефонлар бозори: Nokia иккинчи ўринда, унда етакчи ким?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!