realme янги флагман смартфонни намойиш этмоқчи

realme янги флагман смартфонни намойиш этмоқчи

Ўтган ой realme вице-президенти Мадхав Шет ўз интервьюсида компания GT сериядаги янги флагман смартфонни тақдим этмоқчи эканлигини айтиб ўтган эди. 

Хитойдан олинган маълумотларга кўра, янги GT 2 Pro (RMX3301) қурилмаси 125 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган биринчи realme смартфони бўлади. 

Смартфон Qualcomm'нинг янги Snapdragon 8 Gen 1 (Snapdragon 898) чипига эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у Android 12'га асосланган realme UI 3.0 операцион тизимида ишлайди ҳамда LPDDR5 тезкор хотира ва UFS 3.1 хотира турини қўллаб-қувватлайди. 

realme GT 2 Pro қурилмасига 6.51 дюймли FullHD+ AMOLED дисплейи ўрнатилади. Ушбу дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасида ишлаши айтилмоқда. Ҳозирча смартфоннинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши аниқ эмас. 

Камера ҳақида маълумот берар эканмиз, қурилма 32МП селфи камера, оптик сурат барқарорлаштиргич технологиясига эга бўлган 50МП асосий камерага эга бўлади. Бундан ташқари, смартфонга ультракенг ҳамда телефото камералари ўрнатилади.

GT 2 Pro тахмин 625 доллар нархда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Motorola бешта янги смартфонни тақдим этди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.