Realme'нинг Coca-Cola смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Realme'нинг Coca-Cola смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Realme компанияси Coca-Cola билан ҳамкорликда янги смартфон чиқариш арафасида. Буни компаниянинг ўзи Twitter'да тарқатилган Coca-Cola рендерларидан бир неча кун ўтгач тасдиқлаган эди.

Realme веб-сайтида Coca-Cola номи билан чиқариладиган смартфон Realme 10 Pro 5G эканлиги ва у 10 феврал куни тақдим қилиниши маълум бўлди. Шунингдек, саҳифада бўлажак смартфоннинг сурати ҳам пайдо бўлди.

Суратдан кўриш мумкинки, смартфон камера оролидан тортиб токи унинг пастигача қора линия, орқа томоннинг қолган қисмига эса қизил фонда оқ Coca-Cola логотипи туширилган.

Миш-мишларга кўра, Coca-Cola смартфон оддий Realme 10 Pro техник хусусиятларига эга бўлади, яъни: 120 герц янгиланиш тезлигига эга 6.72 дюймли IPS LCD FHD+ дисплей, Snapdragon 695, 6 ёки 8 ГБ LPDDR4х оператив ва 128 ГБ UFS 2.2 хотира (microSD слоти билан), Android 13'га асосланган Realme UI 4.0, хавфсизлик учун қурилма ён томонида жойлашган бармоқ изи сканери, 16 МП селфи, 108 МП асосий ва унга қўшимча 2МП камера.

ЎҚИНГ: Apex Legends'нинг мобил ўйини ёпилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!