Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  1556
  •  30.09.2020 13:56

Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Oppo комрпорациясининг арзончи суббренди шу ҳафтанинг бошида атиги 116 доллардан бошланувчи ўйинбоп смартфонларини чиқарган эди. Realme Narzo 20, Narzo 20A ҳамда Narzo 20 Pro русумли ушбу қурилмалардан сўнг Realme ўзининг экраности камерали смартфонини ҳам кўрсатган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Realme 7i тақдим этилди: 90Hz экран, 8GB «оперативка», Qualcomm чипи (+анбоксинг видеоси)

Мазкур бренднинг Realme Q смартфони жорий йилнинг март ойида AnTuTu бенчмаркининг энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар глобал рейтингига кирган эди. Компания энди унинг давомчиси – Realme Q2 моделини ҳам тайёрлади.

Миш-мишларга қараганда, хитойликлар ушбу смартфонни 13 октябрда тақдим этишлари керак. Ҳозирча эса унинг оммабоп AnTuTu сервисида текшириб кўрилгани маълум бўлди:

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, Realme Q2 ушбу тестда салкам 520 минг баллик натижа кўрсатган, буниси эса таҳсинга лойиқ! Зеро, AnTuTu’нинг август ойидаги хитойча рейтингида энг зўр флагманлар 595 мингдан то 646 минг баллгача олган, глобал рейтингида дунёдаги энг қудратли смартфонлар эса 515 – 615 минг балл орасида натижа кўрсатган эди.

Тасаввур қиляпсизми – ўрта нарх тоифасида тақдим этилиши кутилаётган Realme Q2 смартфони ҳаттоки Samsung компаниясининг жаҳондаги энг кучли телефонлар ўнталигига кирган Galaxy S20 Ultra ҳамда Galaxy S20+ флагманларидан юқори балл тўплаган!

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Realme Q2 смартфони диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-экран билан таъминланган. Дисплейда тасвир аниқлиги FullHD+ форматида бўлиб, дактилоскоп ҳам унга интеграция қилинган.

Кутилаётган смартфоннинг бош камерасида асосий датчик 64 мегапикселлик, селфи-камера сенсори эса 16 мегапикселлик бўлишини, аккумулятори 65 ваттлик технология асосида тезкор қувват олишини айтишмоқда.

Realme бу смартфонини 6/8 гигабайтлик тезкор ҳамда 128/256 гигабайтлик ички хотирали вариантларда таклиф этади. Лекин унинг нархи ҳам, тақдимот куни ва сотувга чиқиш санаси ҳам ҳозирча расман маълум қилинмаяпти.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)