Realme'нинг янги смартфонлари Xiaomi 13 Ultra'га ўхшаб кетади

Realme'нинг янги смартфонлари Xiaomi 13 Ultra'га ўхшаб кетади

Realme 10 серияси давомчилари, Realme 11 смартфонлари расман кейин ой тақдим қилиниши кутилмоқда. Бўлажак флагманлар тақдимотига яқин уларнинг тизер суратлари ва рендерлари Интернетда тарқалиб кетди.

Таниқли инсайдер, Ice Universe ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Realme сериясидаги смартфон тизер суратни улашди. Расмда "realme" ёзуви туширилган, юмалоқ камерали яшил чарм билан қопланган смартфонни кўришингиз мумкин. Бир қарашда у яқинда тақдим қилинган Xiaomi 13 Ultra'ни эслатиб юборади.

Эҳтимол, бу Realme 11 Pro ёки Pro+ модели бўлиши мумкин, чунки бошланғич Realme 11 моделининг ўзи шу кунларда Хитойнинг TENAA сертификатлари базасида пайдо бўлган ва унда бўлажак смартфони дизайни ошкор бўлган.

Realme 11 ҳам юқоридаги тизер суратдаги смартфон каби юмалоқ камера оролига эга, лекин унинг "realme" ёзуви смартфон орқа томонининг ўрта линиясига туширилган. Рендерга қараганда оддий модел орқа томонда иккита камераларга эга бўлади. Смартфоннинг олд томондаги селфи камераси эса экран чап юқори бурчагида жойлашган.

Realme 11

Аввалроқ эса Realme 11 Pro+ модели 200 мегапикселли асосий, 8 MP ултра-кенг ва яна бир 2 MP камера сенсорлари билан жиҳозланиши унинг TENAA сертификатидан маълум бўлган эди. Ундан бир поғона пастки модел, Realme 11 Pro эса 108 мегапикселли асосий камерага эга бўлиши мумкин. Иккала Pro моделлар ҳам ён томонлари эгилган 6.7 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга OLED дисплейга эга бўлиши, уларнинг 5000 мА/соат батареялари моделга қараб 67 Вт ва 80-100 Вт тезликда қувватланиши кутилмоқда. Қурилмалар MediaTek'нинг янги Dimensity 7000 сериясидаги чипсет билан жиҳозланиши эҳтимол мавжуд.

Realme 11 серияси расман май ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!