Red Dead Redemption 2: янги геймплей билан танишинг

  •   Saroy
  •  875
  •  02.10.2018 16:02

Red Dead Redemption 2: янги геймплей билан танишинг

Ўтган галги Red Dead Redemption 2 геймплей трейлерида кадр ортида аёл овози билан кейинги сафар Dead Eye ва таланчилар режимида  фаоллашуви ҳақида айтилган эди. Ўйинчилар алданмади ва янги видеода атрофдаги персонажлар билан уйғунликда ҳаракат қилиши, босқинчилик, ҳамда вақтни секинлаштириш янгилангани кўрсатилди.

Жиноят тўдасининг аъзоси Артур Морган бўш вақтларини таланчилик ва қотиллик билан ўтказади. Масалан, ҳамтовоқлари билан у поездларни, араваларни, банк ва дўконларни талайди. Лекин улардан жуда эҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки  RDR 2  Ван Дер Линд жиноий гуруҳи бошқа жиноий гуруҳ билан туқнаш келиши мумкин. Аёл овози таланчиларнинг ўзаро қарама-қаршилиги ҳар жойда учрайди, лекин уларни қонхўрлик ва шафқатсизлик бирлаштириб туришини эслата ҳайди айтади.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг! Қалбаки ўйинлар тобора оммалашиб бормоқда

Бош қаҳрамон бир ўзи ҳам юриши мумкин, лекин каллакесарлардан эҳтиёт бўлишига тўғри келади. Агар Артур ўзини ёмон тутса, полиция унинг калласи учун мукофот эълон қилиши мумкин. Натижада у ўзини ҳар дақиқада ҳимоя қилиб юришга тўғри келади. Бунда унга револьверлар ва янгиланган Dead Eye режими ёрдам беради. Авваллари у фақат душманларни белгилашда ёрдам берарди, энди душманнинг кучсиз томонини ҳам кўрсатишга қодир ҳамда вақтни секинлаштиради.

ЎҚИНГ:Юқори технология қурбонлари: роботлар, смартфонлар, видеоўйинлар

Rockstar ўйинчини хурсанд қилишда биттагина отишма билан чекланиб қолмайди. RDR2 геймерлар дунёсида гуруҳ аъзолари билан  иккинчи даражали вазифалар ҳамда Артурнинг шахсий саргузаштлари ҳам бор. Бўш вақтларда эса қарта ўйнаши ёки маҳаллий қизлар билан учрашувга чиқиши мумкин. Ажралиб туриш учун, Артур сақолини ўстиради ёки олиб ташлай олади, кийимини алмаштиради, соч турмагини ўзгартиради ҳамда ювинади… Булардан ташқари, бош қаҳрамон нимада юришини ўзи белгилаши ва кечки овқатга таом танлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз,  Red Dead Redemption 2 2018 йил  26 октябрда PlayStation 4 ва Xbox One учун чиқади. 

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.