Red Hydrogen One: илк «голографикли» смартфон

  •   Saroy
  •  548
  •  30.10.2018 13:30

Red Hydrogen One: илк «голографикли» смартфон

Red компанияси ўзининг дастлабки Hydrogen One смартфонини 2 ноябрда сотувга чиқариши ҳақда эълон қилди.  Қурилма АҚШда  AT&T оператори томонидан 1295 доллардан сотилади. Бошқа мамлакатларда қачон савдога чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Hydrogen One илк «голографикли» смартфон сифатида тақдим этилмоқда. Чунки унинг экрани тасвирни катта қилиб бера олади ва натижада кўз ойнаксиз ҳам кўрса бўлади. The Verge шарҳига қараганда, ушбу функция ёмон ишламоқда. Бундан ташқари, 3D-контенти ҳам интернетда унчалик кўп эмас.

ЎҚИНГ: Red Pepper компанияси Meizu M5 Note нусхасини яратди

Шу нарсани ҳам тушиниш лозимки, бундай функциялар илгари Nintendo 3DS портатив приставкада бўларди ва чамаси, унчалик оммавийлашмади, чунки янги Nintendo Switch’дан ушбу функция олиб ташланган.

ЎҚИНГ: Red Dead Redemption 2 ўйинининг тақдимотини кутмасдан, уни юклаб олиш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!