Red Magic 8 Pro смартфонлари серияси тақдим қилинди

Red Magic 8 Pro смартфонлари серияси тақдим қилинди

ZTE'нинг гейминг смартфонлар ишлаб чиқарадиган Red Magic бренди кеча Хитойда ўзининг янги авлод флагманлари – Red Magic 8 Pro смартфонлари сериясини тақдим қилди. Қаторда иккита, Red Magic 8 Pro ва Red Magic 8 Pro+ моделлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича техник хусусиятларга эга:

  Red Magic 8 Pro Red Magic 8 Pro+
Ўлчамлари 163.98 х 76.35 х 8.9 мм 163.98 х 76.35 х 8.9 мм
Оғирлиги 228 грамм 230 грамм
Экран ўлчами 6.8 дюйм 6.8 дюйм
Экран резолюцияси  1116 х 2480 пиксел 1116 х 2480 пиксел
Экран тури AMOLED AMOLED
Экран янгиланиш тезлиги  120 герц 120 герц
Экран максимал ёруғлиги 1300 нит 1300 нит
Олд камераси 16 МП (экран остида) 16 МП (экран остида)
Олд камера хусусиятлари 1080p форматда 30/60 фпс видео олиш 1080p форматда 30/60 фпс видео олиш
Орқа камераси

50 МП (ф/1.8) асосий 
8 МП (ф/2.2) ултракенг
2 МП (ф/2.4) макро

50 МП (ф/1.8) асосий 
8 МП (ф/2.2) ултракенг
2 МП (ф/2.4) макро
Орқа камера хусусиятлари HDR, панорама, 8К форматда 30 фпс видео олиш  HDR, панорама, 8К форматда 30 фпс видео олиш
Операцион тизими Red Magic ОS 6 (Android 13) Red Magic ОS 6 (Android 13)
Чипсет Snapdragon 8 Gen 2  Snapdragon 8 Gen 2 
График карта Adreno 740  Adreno 740 
Оператив хотира LPDDR5Х – 8/12 ГБ LPDDR5Х – 12/16 ГБ
Доимий хотира UFS 4.0 – 128/256 ГБ  UFS 4.0 – 256/512 ГБ, 1 ТБ 
Батарея  6000 мА/соат 5000 мА/соат
Зарядланиш тезлиги 80 Вт (35 дақиқада 100%) 165 Вт (14 дақиқада 100%)
Алоқа иккилик SIM-карта, 5G иккилик SIM-карта, 5G
USB технологияси  Type-C 3.2 Type-C 3.2
Wi-Fi технологияси 6E 6E
Bluetooth версияси 5.3 5.3
Қўшимча хусусиятлари Босимни сезувчи 520 герцли икки тугмалар, ички ўрнатилган кулер билан бирга VC совутиш тизими, 3.5 миллиметрли наушник уяси, экран остига ўрнатилган бармоқ изини аниқлаш сканери, NFC ва бошқалар Босимни сезувчи 520 герцли икки тугмалар, ички ўрнатилган кулер билан бирга VC совутиш тизими, 3.5 миллиметрли наушник уяси, экран остига ўрнатилган бармоқ изини аниқлаш сканери, NFC ва бошқалар
Нархлари

8/128ГБ – 3,999 юан (~6,409,000 сўм)
8/256ГБ – 4,399 юан (~7,050,000 сўм)
12/256ГБ – 4,799 юан (~7,691,000 сўм)

Шаффоф орқа панелли варианти:
12/256 ГБ – 4,999 юан (~8,012,000 сўм)

12/256ГБ – 5,199 юан (~8,333,000 сўм)
16/512ГБ – 5,799 юан (~9,294,000 сўм)

Шаффоф орқа панелли варианти
12/256ГБ – 5,399 юан (~8,653,000 сўм)
16/512ГБ – 5,999 юан (~9,615,000 сўм)
16ГБ/1ТБ – 6,999 юан (~11,217,000 сўм)

Смартфонлар ўзига гейминг дизайнига эга. Шунингдек, компания уларни орқа панели шаффоф бўлган кўринишда ҳам таклиф қилади. Айтишга арзийдики, уларнинг атрофини ўраб турган рамка, авиацияда фойдаланиладиган алюминийдан ясалган. 

Red Magic 8 Pro серияси учун Хитойда аллақачон олдиндан буюртма бошлаб юборилган. Сотувлар эса 28 декабрдан бошланади. Албатта, смартфонлар тез орада глобал бозор учун тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 2022 йилнинг топ беш бепул, шутер ўйинлари!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!