Redmi 10 (2022) GeekBench'да тестдан ўтди

Redmi 10 (2022) GeekBench'да тестдан ўтди

Xiaomi компанияси Redmi 10 смартфонининг 2022 йилги версиясини тақдим этади. Бир неча ой аввал тасдиқланмаган хабарда ушбу смартфон 50МП асосий ҳамда 8МП ультракенг камера билан жиҳозланиши айтилган эди. 

Қурилма MediaTek МТ6769Ҳ билан жиҳозланган бўлиб, 21121119VL модель рақами билан GeekBench'нинг маълумотлар базасида пайдо бўлди. 

Ўтган йилги модель каби янги модель ҳам Helio G88 чипи билан жиҳозланган. Тест натижаларига кўра, смартфон бир ядроли тестда 367 балл, кўп ядроли тестда эса 1253 баллни қўлга киритди. Унумдорлик бўйича натижалар аввалги смартфон қайт этган натижа билан деярли бир хил. 

GeekBench смартфон Android 11 операцион тизимида ишлашини кўрсатиб берди. Бироқ у қайси график қобиғда ишлашига ойдинлик киритилмаган. Шунингдек, бенчмаркдаги смарфон 4ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган бўлган. 

Аввалроқ EU сертификатлаш жараёнида қурилма 18 ваттда қувват олувчи 4,900 мАс аккумулятор билан жиҳозланганлиги маълум бўлган эди. 

ЎҚИНГ: Интернетда янги Xiaomi смартфонининг сурати пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!