Redmi 10 смартфонининг глобал версияси сотувга чиқди

Redmi 10 смартфонининг глобал версияси сотувга чиқди

Xiaomi компанияси Redmi 10 ҳамёнбоп смартфонининг савдосини бошлаб юборди. AliExpress'да ушбу смартфоннинг 6/64ГБ версияси 191 доллар, 4/128ГБ версияси 215 доллар, 6/128ГБ версияси эса 227 доллардан сотилмоқда.

Бугун ва эртанги кунга махсус EOSSAFF13 промо коди мавжуд бўлиб, 4/64ГБ хотира турли Redmi 10 смартфонини харидорлар 13 доллар чегирма билан сотиб олишлари мумкин. Шунингдек, 4/128ГБ версиядги смартфон учун EOSSAFF18 промо коди бўлиб, у орқали 18 доллар чегирмага эга бўлиш мумкин.

AliExpress ҳам ҳозирда 100 доллардан ошиқ маблағ сарфлаган харидорларга 10 долларлик чегараланган купонларни бермоқда.

Ҳар бир худуд учун махсус кодлар мавжуд. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 135 долларлик Redmi 10 расмий суратларда: 5000 мАс, 90 Гц ва 50 МП!