Redmi 10A смартфони сотувга чиқмоқда

Redmi 10A смартфони сотувга чиқмоқда

Redmi 10 серияси 2020 йилда тақдим этилган эди. Ушбу сериянинг энг охирги вакили 2022 йилда тақдим этилади. 

Xiaomi 220233L2C деб номланган янги қурилма Geekbench 4 рўйхатида пайдо бўлди, GeekBench унинг баъзи асосий жиҳатларини ошкор қилди. 

Бу 220233L2G модель рақами билан IMEI маълумотлар базаси рўйхатида пайдо бўлган янги Redmi 10A моделининг Хитой версияси бўлиши керак. 

Смартфон MediaTek Helio G25 чипи билан жиҳозланган. У 4ГБ тезкор хотирага эга бўлиб, Android 11 операцион тизимида ишлайди. Бир ядроли тестда қурилма 791 балл, кўп ядроли тестда эса 3630 баллни қўлга киритган. 

Шунингдек, 220233L2G модель рақамидаги глобал Redmi 10A қурилмаси FCC маълумот базасида пайдо бўлди. Смартфоннинг 2/32ГБ, 3/32ГБ, 3/64ГБ ҳамда 4/128ГБ хотирага эга бўлган турлари сотувга чиқади. 

Қурилма Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди. У 13МП асосий ва 2МП қўшимча камерага эга бўлади. 

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 ҳамда Note 11S смартфонлари тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!