Redmi 10X 5G тақдим этилди – нарх ва хусусиятларини кўриб чиқамиз

  •   DiMaX
  •  1876
  •  26.05.2020 13:11

Redmi 10X 5G тақдим этилди – нарх ва хусусиятларини кўриб чиқамиз

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди, ниҳоят, Redmi 10X 5G моделини намойиш қилди. У яқинда расман тақдим этилган процессор – Dimensity 820 базасидаги биринчи смартфондир.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларини 31 майгача янада арзон олишингиз мумкин!

Dimensity 820 чипсети AnTuTu бенчмаркида 415 минг баллдан ошиқ натижа кўрсатиб, Kirin 980 процессорини ортда қолдирган, ўтган йилги флагман – Snapdragon 855 чипсетига яқинлашиб қолган.

Redmi 10X моделида барқарор алоқани таъминловчи энг янги технологиялар, масалан – 5G ҳамда Wi-Fi тармоқларининг биридан иккинчисига ақлли тарзда ўтувчи Smart Switch қўлланган.

Смартфоннинг 48 мегапикселлик сосий сенсорга эга квадрокамераси тасвирни оптик барқарорлаштириш тизими ҳамда эксклюзив режимлар билан жиҳозланган. Селфи-камера эса 16 мегапикселлик якка датчикдан иборат.

Шунингдек, Redmi 10X стандарт қулоқчин тирқиши ҳамда замонавий USB-С порти билан таъминланган. Қурилманинг корпуси IP53 даражасидаги ҳимояга эга, яъни унинг ичига озроқ чанг кириши мумкин, аммо бу унинг ишига ҳалал бера олмайди.

Redmi 10X диагоналига 6,57 дюймга тенг бўлган, Samsung ишлаб чиқарган Super AMOLED экранга эга. Full HD+ форматли дисплей HDR10+ сифатида тасвир узатиш қобилиятига ҳамда DC Dimming функциясига эга, ёрқинлиги эса 800 кд/м2 ни ташкил этади. Экраннинг сенсор қатлами 180 герцлик частотада янгиланади, дактилоскоп ҳам дисплейнинг ўзига интеграция қилинган.

Xiaomi бу смартфонини MIUI 12 график қобиғи ҳамда ўйинбоп технологиялар билан тақдим этган. Нархларига келсак, 6/64 ГБ хотирали Redmi 10X учун 224 224 доллар, 8/256 гигабайтлиги учун эса 336 доллар сўрашяпти.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.