Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

  •   DiMaX
  •  3502
  •  22.10.2020 12:18

Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

Xiaomi компанияси шу йилнинг май ойида Redmi 10X 5G моделини намойиш қилган эди. AnTuTu бенчмаркининг ўрта нархли смартфонлар август рейтингида у етакчи бўлган, июль рейтинги ва сентябрь рейтингида эса иккинчи ўринларни олган.

ЎҚИНГ: Атиги 148 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Realme Q2, Q2 Pro ҳамда Q2i чиқди!

MediaTek Dimensity 820 процессорли мазкур қурилма энг арзон 5G-смартфонлардан биридир. Рақобат кучайгани туфайли бўлса керак, Redmi ўз юртида унинг нархини янада пасайтирди.

Куни кеча компания эълон қилишича, Redmi 10X моделининг бошланғич конфигурациядаги, яъни 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти сотувдан олинган. Лекин унинг 6/128, 8/128 ва 8/256 гигабайтлик вариантларини энди мос тарзда 225, 270 ҳамда 300 долларгача арзонлаштиришган. Савдога илк чиққанида, уларнинг нархлари тегишлича 270, 315 ва 360 долларга тенг эди.

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Шу билан бирга, кўпдан бери кутилаётган Redmi Note 10 русумли смартфон ҳақида янги маълумот чиқди. Digital Chat Station никли инсайдернинг ёзишича, Xiaomi уни бошқача ном билан – Redmi Note X деб атайди. Бу ерда девайснинг номидаги «X» аслида «10» сонининг рим рақамларида ёзилишидир.

Бу девайс яқинда тақдим қилинган «енгиллаштирилган» флагман – Xiaomi Mi 10T Lite моделининг ребрендинг қилинган, шу билан бирга янада кучайтирилган варианти бўлади. Аниқроғи, Redmi Note X бош камерасида асосий датчик 108 мегапикселлик бўлиб, яна телеобъективли ва макрокамера ҳам қўлланади.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!