Redmi 10X Pro ҳам чиқди: стандарт Redmi 10X’дан фарқлари, нархлари ва видеоси!

  •   DiMaX
  •  4052
  •  26.05.2020 17:44

Redmi 10X Pro ҳам чиқди: стандарт Redmi 10X’дан фарқлари, нархлари ва видеоси!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi 10X 5G смартфонини намойиш қилгани ҳақида ёзгандик. Ундан ташқари, умуман кутилмаган Redmi 10X Pro модели ҳам тақдим этилди!

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Redmi 10X Pro девайсининг стандарт Redmi 10X смартфонидан фарқлари қуйидагилардан иборат:

  1. Redmi 10X аккумулятори 22,5 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланадиган бўлса, Pro-версияда бу кўрсаткич 33 ваттга етказилган. Илғор смартфоннинг батареяси ярим соатда нолдан 58 фоизгача тўлиши мумкин.
  2. Стандарт моделнинг олд камераси 16 мегапикселлик бўлса, Redmi 10X Pro селфи-камераси 20 мегапикселлик.
  3. Фақат Redmi 10X Pro камерасидагина 30 карралик зум мавжуд.
  4. Контактсиз тўловлар учун NFC модули ҳам фақат Redmi 10X Pro версиясида бор.

Бошқа барча жиҳатлар Redmi 10X 5G ҳамда унинг Pro-версиясида бир хил.

ЎҚИНГ: Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

Қуйида эса Redmi 10X Pro моделига бағишлаб тайёрланган расмий видеони томоша қиламиз:

Redmi 10X Pro моделининг 8/128 гигабайтлик варианти 322 долларга баҳоланган бўлса, 8/256 гигабайтлиги учун 364 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларини 31 майгача янада арзон олишингиз мумкин!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!