Redmi 11 серияси қачон халқаро бозор учун сотувга чиқади?

Redmi 11 серияси қачон халқаро бозор учун сотувга чиқади?

Xiaomi ўтган ойда Redmi 11 сериясини тақдим этган эди. Смартфон ҳозирда Хитойда сотилмоқда, бироқ компания халқаро бозор учун ушбу смартфонларни ҳалигача сотувга чиқармади.

Сўнгги миш-мишларга кўра, Redmi 11 серияси халқаро бозорга 2022 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб сотувга чиқарилади. 

Маълумотларга кўра, халқаро бозор учун смартфонлар Dimensity эмас, балки Snapdragon чипи билан жиҳозланди ҳамда орқа панель дизайни ўзгаради. 

Аввалроқ Redmi Note 11 смартфони халқаро бозор учун Poco M4 Pro номи остида сотувга чиқиши маълум бўлганди. 

Шунингдек, Redmi Note 11 Pro'нинг номи Xiaomi 11i, Redmi Note 11 Pro+'нинг номи эса  Xiaomi 11i HyperCharge'га ўзгариши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Pixel 6 ҳамда Pixel 6 Pro смартфонларида жиддий муаммо аниқланди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!