Redmi 5 Plus – тўлиқ экранли ҳамёнбоп смартфон видеотавсифи!

  •   DiMaX
  •  3777
  •  25.01.2018 10:20

Redmi 5 Plus – тўлиқ экранли ҳамёнбоп смартфон видеотавсифи!

Xiaomi компанияси учун 2017 йил анча «серҳосил» келди – ўтган йили у нақ 13 та моделда смартфонлар тақдим этди. Шулардан Redmi 5 Plus русумли қурилма 18:9 стандартли экранга эга бўлиб, арзонлиги билан ҳам кўпчилик ўртасида қизиқиш уйғотмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тақдим қилинди: тўлиқ экранли смартфон $120 доллардан

Шуни инобатга олиб, биз ушбу смартфон видеотавсифини тайёрлаб, YouTube-каналимизга жойладик. Марҳамат, томоша қилинг:

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 5 Plus'ни қадоқдан олиб, илк маротаба томоша қиламиз!

Xiaomi Redmi 5 Plus смартфонининг техник жиҳатлари:

Корпус материали: металл, шиша;

Операцион тизим: Android Nougat, MIUI 9;

Алоқа тармоқлари: 2 та SIM-картали, GSM (1/3/5/8), CDMA (BCO), WCDMA (1/2/5/8), TD-SCDMA (34/39), TDD-LTE (34/38/39/40/41), FDD-LTE (1/3/5/7/8);

Дисплей: IPS 5,99'', сиғими 2160x1080 пиксел (FullHD+), томонлар нисбати 18:9, экран ёруғлиги миқдори 450 нит, контраст 1000:1, 84% NTSC;

Процессор: 14 нм, Snapdragon 625, 8 ядроли (Cortex-A53 2,0 ГГц);

График чип: Adreno 506;

Оператив хотира: 3/4 Гб;

Доимий хотира: 32/64 Гб, microSD мавжуд;

Интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4 ГГц, Bluetooth 4.2, microUSB порти, 3.5 мм.ли гарнитур;

Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми 1,25 мкм ва PDAF технологияси;

Олд камера: 5 Мп, фоточақноқ;

Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;

Қўшимча: бармоқ излари сканери;

Батарея: литий-полимер (Li-Pol), ток сиғими 4000 мА соат;

Ўлчамлари: 158,5 мм x 75,45 мм x 8,05 мм;

Вазни: 180 грамм.

Шу билан бирга, «Terabayt.Uz» сайтининг YouTube-каналида яна бир қанча смартфонларнинг видеотавсифи ҳамда бошқа видеолавҳалар мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Жамоамиз сиз учун янада қизиқарли видеороликлар тайёрлаб, каналга жойлаб боришни ният қилган. Унга обуна бўлиш учун эса мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!