Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тренддаги илк супер-ҳамёнбоплар бўлишади

Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тренддаги илк супер-ҳамёнбоплар бўлишади

Замонавий трендга асосланган 18:9 стандартли экранга эга арзон смартфонлар даври келди. Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus илк мана шундай ҳамёнбоп гаджетлардан бўлади.

Металл корпусли Xiaomi Redmi 5 смартфони орқа панелда бармоқ изи сканерига эга бўлади. Унинг қуйи қисмидан micro USB коннектори, аудио карнайлар, том қисмидан эса 3.5 мм.ли аудио туйнук ўрин эгаллайди. Смартфон ўлчами: 151.8 х 72.8 х 7.7 мм, вазни 157 грамм.

Гаджет 5.7 дюймли экраннинг пиксел сиғими 1440 х 720 белгига тенг бўлади. Xiaomi Redmi 5 платформасида Snapdragon 450 чипи, 3/4 гигабайтли тезкор хотира, 32/64 ГБ доимий хотира, 128 гигабайтгача бўлган флешкани қўллаб-қувватлайдиган бўлмача мавжуд бўлади. Xiaomi Redmi 5 куч-қуввати учун 3000 мА соат сиғимли аккумулятор масъул бўлади.

Смартфон 12 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камерага эга бўлади. 2 та сим-картали мобил телефон Android 7.1.2'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Xiaomi Redmi 5 Plus телефони эса 5.99 дюймли Full HD+ ( 2160х1080 пикселли) экранга эга бўлади. Ундаги 8 ядроли процессор частота тезлиги 2.0 Ггц. Смартфонда 3/4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира бўлади. Xiaomi Redmi 5 Plus куч-қуввати учун 4000 мА соат сиғимли аккумулятор масъул бўлади. Смартфон Android 7.1.2'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқинида ишлайди.

Тасвирга олиш учун 12 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камера масъул.

7 декабрда тақдим қилиниши кутилаётган Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тилла ранг, қора, оч кўк рангдаги корпусларда сотувга чиқарилади. Уларнинг 150 АҚШ доллари атрофида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.