Redmi 5A 10 баробар қиммат iPhone X каби сурат олиши мумкинми? Xiaomi'нинг мақсади шу!

Redmi 5A 10 баробар қиммат iPhone X каби сурат олиши мумкинми? Xiaomi'нинг мақсади шу!

2018 йилга келиб самарадорлик масаласида смартфонларда деярли муаммо қолмади. Боиси уларнинг тезкор ишлаши оддий фойдаланувчининг талаби меъёрига етди. Мисол учун, флагман ёки ўрта нархли гаджетларнинг ишлашидаги фарқни ҳамма ҳам сезмайди. Флагманлар мисоли пойгаларда қатнашадиган махсус автомашиналар бўлса, ўрта нархли смартфонлар биз ҳар куни йўлларда дуч келадиган ва ҳаракатланиш учун кифоя қиладиган машиналардир. Шаҳарда соатига 60 чақиримдан ошиқ юриш эса мумкин эмас. Худди шунингдек, флагман даражасидаги смартфонларнинг ҳам кучли процессорларига кундалик фойдаланувчида эҳтиёж йўқ.

Замонавий мобил телефонларнинг муҳим жиҳатлари қаторида эса биз сифатли сурат олувчи камераларни албатта қўшамиз. Шунинг учун ҳам бугунги ишлаб чиқарувчилар бош ҳамда олд камераларнинг сурат олиш технологиясига алоҳида диққат қилишмоқда. Шуни айтиш жоизки, смартфонда суратнинг яхши чиқиши процессорнинг имкониятлари билан ҳам боғланади. Шунинг учун сўнгги ойларда флагмандан бир қадам орқада бўлган бўлган чипларни ишлаб чиқариш оммалашди.

Кеча маълум бўлишича, Xiaomi смартфонлари сурат олиш бўйича жаҳонда энг яхши камералар қаторидан ўрин эгаллайди. Улардан айримлари эса ҳозирданоқ бундай номни қўлга киритишган. Компания бу нуфузга шу йилнинг охирига қадар эришишни режа қилмоқда.

2018 йилнинг март ойида, яъни 2 ойча муқаддам жамоатчилик эътиборига Xiaomi Mi MIX 2S флагман телефони намойиш қилинган эди. Бу флагман сурат олишда iPhone X билан беллашади, шунинг баробарида у айфондан икки баробар арзон ҳам. Ўтган ҳафтада эса Xiaomi Mi 8 мобил алоқа воситаси тақдим қилинди. Ундаги илғор дастурий таъминот эвазига смартфон кучли оптик тизимга эга бўлган. Яъни, бунда техник имкониятларнинг аҳамияти у қадар юқори эмас. Журналистларнинг маълум қилишларича, яқин орада Mi MIX 2S премиум-телефонидаги дастурий таъминот такомиллаштирилади. Натижада, флагманнинг сурат олиш имкониятлари янада ошади.

DxOMark лабораторияси экспертларининг фикрича, Xiaomi Mi 8 камерасининг имкониятлари iPhone X камерасидан юқори. Ваҳоланки, хитойлик смартфон айфондан уч баробар арзонга нархланган. MIUI 10 прошивкаси эълон қилиниши билан хитойлик корпорациянинг смартфонларидаги камералар "сунъий ақл" ҳамда "машина-ўқитиш" тизимларига эга бўлмоқда. Бу эса техник жиҳатлардан қатъиназар, дастурий таъминот ёрдамида компания смартфонларида сифатли сурат олиш имкони дегани.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, жорий йилда Xiaomi брендининг шу вақтга қадар оммалашган смартфонлари сурат олишда янги жиҳатларга эга бўлади. Айтиш керакки, компания сўнгги икки йилда ишлаб чиқарган ва айни пайтда сотувда мавжуд барча моделлар бундай дастурга эга бўлади. Тўғри, энг арзон Redmi 5A моделида iPhone X'дан яхши сурат олиш қийиндир, бироқ илғор дастурий таъминот барча смартфонларнинг ўз рақиблари орасида энг яхши камерафон бўлишини таъминлайди.

Шундай экан, бу йил камерафонлар саноатида жиддий ўзгариш содир бўлишига ишониш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.