Redmi 6 ва Redmi 5: қайси яхши ва арзон?

Redmi 6 ва Redmi 5: қайси яхши ва арзон?

Xiaomi кеча Хитойда ўзининг Redmi 6 моделини тақдим қилди. Смартфон HD+ дисплейи, яп-янги Helio P22 процессори, қўш сенсорли камераси билан ўзига хос. Бир қарашда Redmi 6 ўзининг "акаси" бўлмиш Redmi 5'дан фарқ қилмайди. Бироқ тафовутлар бор. Қуйида Xiaomi Redmi 6 моделининг шу вақтга қадар яхши сотиб келинаётган ва тақдимотига ҳали кўп бўлмаган Xiaomi Redmi 5 билан таққослаб кўрамиз.

Ҳар иккала смарфтон металл корпус билан таъминланган. Уларнинг орқа панелида бармоқ изи сканери мавжуд. Redmi 6 моделининг экрани диагонали бир оз кичикроқ -- 5.45 дюймли ва унинг пикселлар сиғими HD+ (1440 × 720 pixels), экраннинг томонлар нисбати 18:9 ўлчамли. Экран 2.5D шаклдаги ҳимоя шишаси билан қоплаб олинган.

Унинг "акаси" бўлмиш Redmi 5 эса бир оз каттароқ -- 5.7 дюймли экран билан таъминланган. Бу экраннинг пикселлар сиғими ҳам HD+ (1440 × 720 pixels). Бу экран ҳам 18:9 ўлчамли томонлар нисбатига эга бўлган. Экран юзаси 2.5D шаклидаги ҳимоя шишасига эга бўлган.

Ҳар дюймдаги пикселлар сони бўйича Redmi 6 устун. Бу модел экранининг ҳар дюймида 295 та пиксел бўлса, Redmi 5 моделида 282 та. Яъни, янги модел экрани ёрқинроқ.

Redmi 5 моделининг платформаси Qualcomm Snapdragon 450 чипига эга бўлган. Xiaomi кеча тақдимотда маълумот беришича, Redmi 6 эга бўлган янги MediaTek Helio P22 (MT6762) процессори самарадор. Ушбу чипсет жорий йилнинг май ойида тақдим қилинган эди. Ўрта имкониятли мобил қурилмаларга мўлжалланган чипсетга 8 та Cortex-A53 ядролари ўрнатилган. Маълумотларни 12 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган мазкур процессорнинг частота интервали 2.0 Ггц. Яъни, унинг имкониятлари бизга яхши таниш Snapdragon 625 ҳамда Kirin 659 каби рақиблариники билан бир хил.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, авваллари арзон смартфонларда 28 нанометрли процессорлардан фойдаланилар эди. Янги ҳамёнбоплар эса 12 нанометрли чипга эга бўлишган. Натижада, уларнинг самарали ишлаши 48% га ошган.

Redmi 6 икки талқинда ишлаб чиқарилади: 3 ёки 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32 ёки 64 гигабайтли доимий хотирага эга талқинлар. Redmi 6 моделида microSD хотира картаси учун бўлмача бор.

Redmi 5 эса 2/3/4 гигабайтли тезкор ҳамда 16/32/64 гигабайтли доимий хотирага эга талқинларда ишлаб чиқарилмоқда. Унда ҳам microSD бўлмачаси мавжуд.

Xiaomi Redmi 6 моделининг бош камераси учун 12 ҳамда 5 мегапикселли датчиклар танланган. Олд камера аниқлиги эса 5 мегапикселли. Сўнгги Redmi телефонлари каби, Xiaomi Redmi 6 камераси ҳам Artificial Intelligence (AI), яъни "сунъий ақл" технологиясига эга бўлган. Бу эса унда яхши суратлар олиш имконини беради. Смартфон "facial recognition" функцияси билан таъминланган, яъни олд камера фойдаланувчи юзини текширувдан ўтказиб, тизимни очади.

Бош камерага хос ўзига хосликлардан яна бири шуки, уни бирор буюмга қаратсангиз, камеранинг "ақлли" тизими мазкур объект тўғрисида маълумот ҳам беради. Бундай технология "ақлли таниш" деб номланган. Google Lens ҳам айнан шундай технологиялардан бири.

Redmi 5 моделининг ҳар иккала камералари бир сенсорли. Камера мкониятлари борасида ҳозирча сўнгги модел устун.

Дастурий таъминот масаласида ҳозирча Redmi 6 устун. Боиси у энг сўнгги MIUI 10 (Android 8.1 Oreo) операцион тизими бошқарувида ишлайди. Redmi 5 эса бир оз орқада бўлган MIUI 9 талқинида (Android 7.1.2 Nougat) ишлайди. Бироқ бу фарқ тезда бартараф қилинади.

Ҳар иккала девайс қўш сим-картали, 4G VoLTE, ҳамда Bluetooth модулларига эга. Янги моделда Bluetooth 5 татбиқ қилингани ҳам диққатга сазовор.

Redmi 6 моделидаги куч-қувват ток сиғими 3000 мА соат бўлган аккумуляторга боғлиқ. Бу жиҳатдан Redmi 5 модели устун. Боиси унинг қувват таъминотига ток сиғими 3300 мА соат бўлган "қувват тоши" масъул қилинган.

Техник жиҳатларни таққосланг:

Xiaomi Redmi 6

Xiaomi Redmi 5

Экран: 5.45 дюймли (1440 × 720 pixels) HD+ 18:9 2.5D қайрилма ҳимоя шишаси

 5.7-inch (1440 × 720 pixels) HD+ 18:9 2.5D қайрилма ҳимоя шишаси

Процессор: 2 Ггц частота интервалига эга саккиз ядроли, MediaTek Helio P22 (MT6762), 12 нанометрли 

1.8 Ггц частота интервали, 8 ядроли Snapdragon 450

Видео карта: Adreno 650, IMG PowerVR GE8320

Adreno 506 GPU

Тезкор хотира:  3/4GB

2/3/4GB

Доимий хотира:  32/64GB, microSD бор - 128GB 

16GB / 32GB.64GB, microSD бор - 128GB

Бош камера: 12MP + 5 MP бош камера, LED фоточақноқ, 1.25μm пиксел ҳажмли

12MP бош ва LED фоточақноқ

Олд камера: 5MP

5MP


Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz), Bluetooth 5, GPS

Dual SIM, 4G VoLTE, WiFi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1 LE, GPS / GLONASS

Сенсорлар: бармоқ изи сканери, инфра қилиз сенсор ва бошқалар.

бармоқ изи сканери, инфра қилиз сенсор ва бошқалар.

Аккумулятор: 3000 мА соат

 3300 мА соат

Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) with MIUI 9

 Android 7.1.2 (Nougat) with MIUI 9

Ўлчамлари: 147.46×71.49×8.3мм, вазни: 146 грамм.

Ўлчамлари: 151.8 × 72.8 × 7.7мм, вазни: 157 грамм.

Xiaomi Redmi 6 моделининг 3 гигабайтли тезкор хотирага эга талқини 125 АҚШ долларидан, 4 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотирага эга талқини 155 доллардан сотувга чиқарилади.

Xiaomi Redmi 5 моделининг 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ҳамда 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий, шунингдек 4 гигабайтли тезкор хотирага эга талқинлари ҳам сотилмоқда. Бу моделнинг энг арзони халқаро бозорда 118 АҚШ долларидан бошлаб, энг қиммати 170 АҚШ долларигача сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтига қарашли Terashop.uz дўкони сизга "халқчил" компаниянинг ҳамёнбоп смартфонларини қулай нархларда тақдим қилади. Жумладан, Xiaomi Redmi 5 моделини дўконимиздан 1 035 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.