Redmi 6A портлаб кетиши натижасида ҳиндистонлик аёл вафот этди

Redmi 6A портлаб кетиши натижасида ҳиндистонлик аёл вафот этди

Ҳиндистонда Redmi 6А портлаб кетди. Бу ҳақда смартфон фойдаланувчисининг яқин одами, YouTuber & техноблогер, ўзининг Twitter саҳифасида хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, холаси 8 сентабр куни, тунда, смартфон портлаши оқибатида вафот этган ҳолда топилган. 

Маълум бўлишича, аёл одатда смартфондан фақат қўнғироқ қилиш, YouTube кўриш учун фойдаланган. Воқеа содир бўлган куни эса смартфон ёстиқ томонда, қувватлашда қолдирилган. Унинг портлаб кетишига эса смартфон батарея сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Бренд масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, телефон портлади ва унинг ҳаётини олди.", - дейди блогер.

Xiaomi'нинг Ҳиндистондаги филиали воқеага дарҳол жавоб қайтарган. Компания мижозлар хавфсизлиги энг муҳими эканлиги ва бундай ҳолатларга ўта жиддий қаралишини айтиб, жабрланган оила билан боғланишни, шу билан бирга, ҳодиса сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишларини маълум қилган.

"Биз ушбу қийин пайтда оила билан бирга турамиз ва уларни ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашга умид қиламиз", - дейди Xiaomi.

Бундан аввал ҳам бошқа хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи брендларнинг смартфонлари портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Одатда бундай воқеаларга смартфоннинг қизиб кетиши сабаб бўлади. Смартфон эса, кўпинча, ўйин ўйнаётганда, қувват олаётганда пайтда қизийди. 

Шунингдек, сир эмаски, кўпчилик ухлашдан олдин ўз смартфонини ён томонига, зарядга қўйиб ётади. Бу жуда ёмон одат, чунки, биринчидан смартфон қувват олаётганда ундан чиқадиган радиация кучаяди. Иккинчидан эса, юқорида айтганимиздек, смартфон ҳарорати у қувватланаётганда кўтарилади, айниқса, зарядлаш 0 дан бошланганда ва айниқса, Хитой смартфонларида. Радиация сизнинг соғлигингизга салбий таъсир қилса, смартфон қизиб кетиши оқибатида ёнғин чиқиши ёки юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro сотиб олиш учун неча кун ишлаш керак?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!