Redmi 6A: Xiaomi'нинг энг арзон янги смартфони

Redmi 6A: Xiaomi'нинг энг арзон янги смартфони

Бугун Хитойда ўтказилган матбуот анжуманида хитойлик тиниб-тинчимас Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги тақдимотини ўтказди. Унинг доирасида Redmi 6 ҳамда Redmi 6A моделлари тақдим қилинди.

Ўқинг: "Ақлли камера"ли Redmi 6 тақдим қилинди

Ҳар иккала смартфоннинг орқа панели поликарбонат хомашёсидан тайёрланган бўлса ҳам, унинг юзасига металлдан ишлов берилган.

Xiaomi Redmi 6A модели MediaTek A22 процессорига эга бўлган. Мазкур чипсет ҳам "акаси"даги процессор каби, маълумотни FinFET технологияси асосида 12 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди.

Xiaomi Redmi 6A учун 2 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган. Смартфонда доимий маълумотлар учун 16 гигабайтли ички хотира мавжуд.

Орқа панелда эса Redmi 6A модели ўзининг 13 ҳамда 5 мегапикселли сенсорлардан ташкил топган бош камераси билан мақтана олади. Олд камера эса 5 мегапиксел аниқлигида сурат олади.

Юқори талқинда бўлгани каби, бу камера ҳам Artificial Intelligence (AI), яъни "сунъий ақл" технологиясига эга бўлган. Бу эса унда яхши суратлар олиш имконини беради. Смартфон "facial recognition" функцияси билан таъминланган, яъни олд камера фойдаланувчи юзини текширувдан ўтказиб, тизимни очади.

Шунингдек, бош камерадаги "ақлли" тизим турли объектлар тўғрисида маълумот ҳам беради. Бундай технология "ақлли таниш" деб номланган. Google Lens ҳам айнан шундай технологиялардан бири.

Хусусан, бош камера AI Portrait режимига эга бўлган. Энди унда орқа фони ғира-шира қилинган чиройли суратлар олса бўлади.

Шу билан бирга, Redmi 6A модели бармоқ изи сканеридан маҳрум бўлган.

Смартфонда 3,000 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор мавжуд.

Xiaomi вакилларининг маълум қилишларича, Redmi 6A моделидаги янги MIUI операцион тизими аввалги тизимга қараганда хотирани 30% га тежайди, яъни иловаларни тежамкорлик билан тартиблайди.

Xiaomi’нинг телефонларидаги ёрдамчи ҳам ниҳоят янги тилларни ўрганибди. Мисол учун, матнларни Xiao Ai инглиз, француз, япон, корейс, немис, испан ҳамда ҳинд тилларидан хитой тилига таржима қилади. Xiao Ai ёрдамчиси, шунингдек сохта SMS хабарларни, спамларни ҳам танийди, фойдаланувчини улардан ҳимоя қилади. "Xiao Ai" номли овозли ёрдамчи энди ўсимликларни, транспорт воситалари, атроф-муҳитни англайди ва нархларни ҳам таққослай олади.

Эсингизда бўлса, шу вақтга қадар компаниянинг энг сўнгги ҳамёнбоп модели бўлган Redmi 5A девайси 77 доллардан сотувга чиқарилган эди. Redmi 6A моделининг энг арзони эса 93 АҚШ долларидан бошлаб 15 июнь куни сотувга чиқарилади.

Янги гаджетдаги ўзига хосликларни ҳисобга олсак, нарх борасидаги тафовут ўзини оқлайди. Мисол учун, беш дюймли HD экран бу гал диагонали 5,45 дюймли ҳамда унинг пиксел сиғими HD+ бўлган. Эски Snapdragon 425 чипидан воз кечилган ҳамда нисбатан кучли ва ягона кристалли MediaTek Helio A22 чипсети танланган. Xiaomi маълумот беришича, янги чипда 4 та Cortex-A53 ядроси бор ва унинг частота интервали 2 ГГц.

Xiaomi Redmi 6A техник жиҳатлари:

Экран: 5.45 дюймли, HD+ (1440 × 720 пикселли), 18:9 ўлчамли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган;
Процессор: тўрт ядроли MediaTek Helio A22, 12 нанометрли техник жараёнда ишлайди, частота интервали 2 Ггц;
Хотира: 2 Гб тезкор ҳамда 16 Гб доимий, microSD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини;
Сим-карта: қўш
Бош камера: 13 + 5 МП бош, LED фоточақноқ;
Олд камера: 5 Мп;
Сенсорлар: инфра-қизил ва бошқа сенсорлар;
Ўлчамлари: 147.46×71.49×8.3 мм; Вазни: 145 грамм;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS;
Аккумулятор: 3000 мА соат.

Ўқинг: Xiaomi Mi 8 савдода рекорд ўрнатди

Redmi 6A смартфон кул ранг, кўк, тилла ҳамда оч тилла рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.