Redmi 7’нинг энг муҳим жиҳати нимада? Xiaomi вице-президенти аниқлик киритди

  •   DiMaX
  •  4105
  •  16.03.2019 14:16

Redmi 7’нинг энг муҳим жиҳати нимада? Xiaomi вице-президенти аниқлик киритди

«Хитойча Apple»нинг энг шов-шувли смартфонларидан бири Redmi Note 7 модели бўлди. Ҳатто тақдимотидан аввал унинг мустаҳкамлиги ва ичига сув кирмаслиги кўрсатилган бир нечта видеолар тарқалди. Аммо бу қурилма сотувга чиққач...

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

Мазкур смартфон экрани Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан муҳофаза этилган. Маълум бўлишича, Xiaomi’нинг кейинги арзон смартфони – Redmi 7 ҳам худди шундай ҳимояга эга. Бу ҳақда корпорациянинг вице-президенти ҳамда Redmi брендининг раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти орқали хабар берган.

Унинг қўшимча қилишича, Redmi 7 модели шундай муҳофаза этилган энг арзон смартфон бўлади. Зеро, Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси 150 долларгача нарх тоифасига мансуб қурилмаларда илк бор қўлланилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi 7’ни тақдимотидан аввал Redmi Note 7 билан «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Умуман олганда, Xiaomi компаниясининг топ-менежери Лей Цзунь (Lei Jun) аввалроқ Redmi 7 модели 700-800 юанга нархланишини айтганди, бу эса 105–120 АҚШ долларига тўғри келади. Мазкур смартфон 18 мартда расман намойиш этилади, савдога қачон чиқарилиши ҳозирча айтилмаган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ушбу компаниянинг энг арзон Redmi Go смартфони ҳамда илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1s моделини, умуман, атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами элликка яқин номдаги Xiaomi телефонларини сотиб олиш имкони бор. Бундан ташқари, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ва энг арзон Redmi Go ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 12 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!