Redmi 7 Pro – кечагина тақдим этилган бақувват процессорли илк смартфонни августдаёқ кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  3372
  •  31.07.2019 10:37

Redmi 7 Pro – кечагина тақдим этилган бақувват процессорли илк смартфонни августдаёқ кўрамиз!

Аксарият MediaTek чипсетларининг салбий жиҳатлари – таркибидаги график процессорнинг заифлиги ҳамда ўйинларда яхши самарадорлик кўрсата олмаслигидир. Бироқ кейинги пайтларда компания ушбу «тамға»дан қутулишга ҳаракат қилмоқда, жумладан, у яқинда MediaTek Helio M70 5G процессорини тақдим этган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: MediaTek аллақачон Snapdragon 855 Plus рақиби – Helio G90 флагманини тайёрламоқда!

Мазкур чипсоз кеча – 30 июль куни ўйинбоп қурилмаларга мўлжалланган Helio G90 ҳамда Helio G90T процессорларини намойиш қилган. Уларнинг иккаласи ҳам 12 нанометрлик технологик жараёнга асосланган бўлиб, саккизтадан: иккита ARM Cortex-A76 ҳамда олтита Cortex-A55 ядроларига эга. График тезлатгич сифатида эса ҳар иккаловида ҳам Arm Mali-G76 3EEMC4 қўлланган.

Иккала процессорнинг ўзаро фарқи эса ишлаш частотасидадир: Helio G90 чипсети таркибидаги ARM Cortex-A76 ядролари максимал 2,0 ГГц частотада ишласа, Helio G90Т моделида бу кўрсаткич 2,05 ГГц.га етади. График чип борасида ҳам шунақа – Helio G90Т процессорида 800 МГц, Helio G90 чипсетида эса – 720 МГц частотали.

Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни мана бу, ўрта нархли моделлар чипсетлари хусусидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: «Сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари рейтинги

Мазкур тақдимотдан кейиноқ Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) дадил чиқиш қилди. Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида у, компания MediaTek Helio G90T базасида янги смартфон чиқараётганини айтди:

«Сиз ўйинларга мўлжалланган янги Helio G90T мобил платформасига асосланган Redmi смартфонининг чиқишини кутяпсизми?»

Мазкур маълумотни эълон қилган инсайдерга кўра, бу ерда яқин орада тақдим этиладиган Redmi 7 Pro модели ҳақида гап кетаётир. Кузатувчилар унинг шу августдаёқ намойиш қилинишини айтишмоқда. Айни пайтгача сотувга чиққан турли русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда ҳамёнбоп смартфонини яна 30 долларга арзонлаштирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.